pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ғалабасиз серия давом этмоқда
06.04.2017 19:08

Мамлакат ёшлар биринчилигининг навбатдаги турида Муборакнинг “Машъал” жамоасини қабул қилган “Навбаҳор” ёшлари бу сафар ҳам ғалаба қозонишни уддасидан чиқа олишмади. 2017 йилги биринчиликнинг ортда қолган тўртта баҳсида атиги бир очко жамғарган ёшларимиз ғалабага бўлган умидни кейинги турга қолдиришга мажбур бўлишди.
“Машъал” жамоаси ёшлари 90 дақиқалик баҳс давомида ёшларимиздан устун эканликларини намойиш этишди. Учрашувнинг дебют қисмида муборакликлар икки бор яхшигина имкониятга эга бўлишди. Аввалига Шокир Юлдашевнинг 17 метрлардан тепган тўпини Нодир Ашурматов қайтариб қолган бўлса Сирож Мелиевнинг тепган тўпи дарвоза устунидан қайтди. Футболчиларимиз бунга Илҳом Алибоев ва Акбарали Холдоровларнинг зарбалари билан жавоб қайтаришди. Лекин, вакилларимизнинг якуний зарбалари ноаниқ кўриниш олди. 31-дақиқага келиб эса учрашувда ҳисоб очилди. Сирож Мелиев бурчакдан ошириб берилган тўпни ўткир бурчак остида бўлишига қарамай дарвозага йўллашни уддасидан чиқди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб эса ёшларимиз ҳимоясида юзага келган хатодан Марадона Сафаров унумли фойдаланиб, ҳисобдаги фарқни иккитага оширди.
Иккинчи бўлим бошларида “Машъал” футболчилари учинчи голни ҳам уришга эришишди. Марказда амалга оширилган жарима зарбасидан кейин ташкил этилган комбинацияни Мўминжон Мелиев гол билан якунлади. Футболчиларимизда ўйин якунига қадар ҳисобни қисқартириш учун имкониятлар бўлди. Хусусан танаффусдан кейин сафга қўшилган Равшан Хурсановни ўзи икки бор муваффақият қозониши мумкин эди. Дастлаб Хурсанов ҳимоячилар таъқибидан қочиб кетиб, якуний зарбани беришда хатога йўл қўйди. 74-дақиқада эса Равшан “Машъал” дарвозасига белгиланган пенальтини голга айлантира олмади. Футболчимизнинг тепган тўпини муборакликлар посбони Раҳим Давронов қайтаришга эришди. Абдуазиз Султоновнинг такрорий зарбасини ҳам дарвозабон бартараф этишни уддасидан чиқди.
“Навбаҳор” – “Машъал” – 0:3 (0:2). 6 апрель. Тўрақўрғон. “Ёшлик” ўйингоҳи. 205 томошабин.
Ҳакамлар: Д. Клепиков - 8,2, М. Нехочин - 8,4, Р. Одилов - 8,4, А. Ражаббаев - 9.
Назоратчи – А. Арутюнов.
“Навбаҳор”: 12. Нодир Ашурматов (1. Исроил Обиджанов, 79), 4. Жавоҳир Олимжонов, 5. Тимур Толипов, 16. Аҳмад Мамадалиев (2. Билол Тошмирзаев, 46), 17. Илҳом Бойдедаев, 18. Ғолиббек Каримов (3. Иброҳим Исмоилов, 83), 22. Абдуазиз Султонов, 26. Ислом Абдуқодиров, 30. Искандар Сиддиқжанов (15. Музаффар Абдуллаев, 74), 48. Акбарали Холдоров (77. Абдулазиз Нишонбоев, 57), 70. Илҳом Алибоев (8. Равшан Хурсанов, 46).
“Машъал”: 53. Раҳим Давронов, 3. Тимур Маматов, 8. Сирож Мелиев, 16. Марадона Сафаров, 17. Даврон Тўраев (18. Бекзод Турсунов, 75), 22. Шаҳзод Абдураҳимов, 23. Шокир Йўлдошев (70. Турғунпўлат Турғунов, 77), 24. Сардор Абдураимов (13. Искандар Шодмонов, 80), 26. Игорь Тиманюк (25. Шохжаҳон Қиличев, 64), 47. Мўминжон Мелиев (10. Ойбек Жўраев, 68), 90. Владислав Павленко (20. Зафар Акрамов, 46).
Голлар: С.Мелиев (31), М.Сафаров (35), М.Мелиев (59).
Амалга оширилмаган пенальти: Р.Хурсанов (74, дарвозабон).
Огоҳлантиришлар: И.Абдуқодиров (17) - Т.Маматов (69), Ш. Қиличев (73).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ