pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Илҳом Мўминжонов: "Бугун майдонда кескин кураш кечди"
31.03.2017 20:33

"Динамо" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб берди: - Самарқандликларнинг ўйин услубини жиддий тарзда ўрганиб чиққандик. Бир хафта ичида "Динамо" жамоасининг учта учрашуви ёзилган видео роликларни кузатиб, шундан келиб чиққан ҳолда тайёргарлик кўргандик. Худога шукур, йигитлар бугун берилган кўрсатмани бехато бажаришди. Шогирдларим рақибнинг икки футболчиси Сардор Сулаймонов ва Жавоҳир Қаҳрамоновларга ўз ишини тўғри бажаришга имкон беришмади. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"ни мағлуб этган учрашувини синчковлик билан ўргангандик. Айниқса Сардор Сулаймонов 90 дақиқа давомида тинмади. Ярим ҳимоянинг ўнг қанотига эса Алишер Саматовни бежизга қўймадим. Бугун Алишер Жавоҳир Қаҳрамоновнинг урунишларини бартараф қилди. Ўйиндан аввал ҳам шогирдларимга ушбу икки футболчига алоҳида эътибор қаратиш шартлигини кўп бора таъкидладим. Ойбек Қиличев майдондан четлатилганида нима сабабдан бундай бўлганини аввалига тушунмадим. Бор эътиборим ўша пайтда майдонга қаратилганди. Захира ҳакамидан сўрасам у жавоб бермади. Бош ҳакам футболчимизни сўкингани ва қўли билан номақбул ишоралар қилганини айтди. Тан оламан бу хаққоний четлатиш. Бундай қилиш мумкин эмас. Қиличев "Навбаҳор" томонидан ҳам жазоланади. Мансур Саидовнинг бугун ўйинда йўқлиги сезилди. У бугунги кунда Ўзбекистоннинг кучли бешталигига кирадиган ярим ҳимоячи ҳисобланади. Саидовга жуда қийинчилик билан “Навбаҳор” аъзосига айлантиргандик. Афсуски жароҳат туфайли бугун майдонга туша олмади. Унинг ўрнида ўйнаган Ойбек Қиличев яхши таассурот қолдирди. Наманганда "Нефтчи" ва сафарда "Қизилқум" билан кечган ўйинларда атиги бир очко ишладик, холос. Аммо, кўрсатган ўйинимиз менга манзур бўлганди. Жамоамиз мухлислари ҳам ўйин услубимизни маъқуллашган. "Динамо"га қарши баҳсда уч очко биз учун муҳим эди. Наманганга ғалаба билан қайтишимиздан хурсандмиз. Самарқандликларга кейинги ўйинларда омад тилайман. Жамоа ёш ўйинчилардан иборат. Уларнинг таркиби яхши шаклланибди. Қолаверса рақиб мураббийлар штабида ҳам яхши мутахассислар иш олиб боришмоқда. Мухлислар билан тўлган ўйингоҳда ўйнаш бизга босим ўтказмайди. Босим футболчиларимизга таъсир ўтказганида мағлубиятга учраган бўлардик. Руҳий жихатдан ҳам яхши тайёргарлик кўрганмиз. Сариқ карточкалар? Жамоалар шиддатли футбол намойиш қилишгани, майдонга ғалабани кўзлаб чиққанимиз сабабли футболчилар асабийлашишди. Шунинг учун огоҳлантиришлар сони кўп бўлди. Майдонда ҳар бир сантиметр учун кураш кечди. "Динамо" шу пайтгача ҳеч бир жамоага имкон қолдирмай ва гол ўтказмай келаётган жамоалардан бири эди. Уларга барча ҳавас қилади.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ