pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Динамо” тўхтатилди
31.03.2017 18:26

Бироз аввал жамоамиз Ўзбекистон чемпионати 4- тур ўйинлари доирасида Самарқандда “Динамо”га учрашув ўтказди. Учта турда 100 фоизли натижани намойиш этиб, мусобақа жадвалида карвонбошчилик қилиб келаётган самарқандликларни “Навбаҳор” таслим этишга муваффақ бўлди.
Биринчи бўлим “лочинлар” устунлигида ўтди дейиш мумкин. Чунки қанотлардан ташкил этилган ҳужумлар ва дарвозага йўлланган зарбалар бўйича Мўминжонов шогирдлари рақибдан устун келишди. 15- дақиқага келиб Ойбек Қиличев ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Марказга яқин жойда тўпни қабул қилиб олган Қиличев дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди. Наумов тўпни ушлаб қола билмагач тўп чизиқни охисталик билан кесиб ўтди. Голдан сўнг “Динамо” вазиятни ўнглаш мақсадида бир нечта хавфли ҳужумларни ташкил қилди, аммо ҳимоячиларимиз бехато ҳаракат қилишди ва гол ўтказилишига йўл қўйишмади. Бўлим охиригача ушбу ҳисоб сақланиб қолди.
Беллашувнинг иккинчи ярми эса тенг устунликда ўтди. “Навбаҳорчилар” асосан қарши ҳужумни пойлаб, рақиб дарвозаси олдида хавф яратишди. “Динамо” ҳам ўз майдонида очко йўқотмаслик мақсадида кўп ҳужумлар ташкил қилди, аммо рақибнинг зарбалари ноаниқ чиқаверди. 76- дақиқада ягона гол муаллифи Ойбек Қиличев захира ҳаками кўрсатмасига биноан қизил карточка олганини таъкидлаш лозим. Учрашув охирида футболчиларимиз иккинчи голни ҳам уришга яқин келишганди. Қарши ҳужумда Дилшод Жабборов дарвозабон билан деярли яккама-якка вазиятга чиқди, аммо Наумов маҳорат кўрсатди. Қолган дақиқаларда 0:1 ҳисобини ўзгармай қолди. Шу тариқа “Навбаҳор” мавсумда мағлубият нималигини билмай келган “Динамо”ни сафарда таслим этди. Дарвоқе, Олий лигада “лочинлар” 2015 йилнинг 26 ноябрь кунидан буён меҳмонда ғалаба нималигини билмай келишаётганди. Ўшанда “Навбаҳор” “Бухоро”ни сафарда мағлуб этишни уддалаган. Бугун бу нохуш анъанага чек қўйилди.

“Динамо” – “Навбаҳор” 0:1 (0:1). 31 март. Самарқанд. “Динамо” ўйингоҳи. 13105 томошабин.
Ҳакамлар: В. Цейтлин - 8,7, А. Калинин - 8,6, Б. Қосимов - 8,6, Ф. Норсафаров - 9.
Назоратчи – Ш. Жумаев.
“Динамо”: 1. Михаил Наумов, 2. Миркомил Локаев, 3. Бунёд Исроилов, 8. Жасур Азимов, 9. Сардор Сулаймонов (20. Амиржон Сафаров, 64), 10. Жавоҳир Қаҳрмонов, 14. Раду Рогак, 15. Шохруҳ Холматов (11. Абдумалик Абдуллаев, 50), 18. Дамир Низанов (6. Акмал Бозоров, 83), 19. Ориф Мамажанов, 22. Абдужамол Исроилов.
“Навбаҳор”: 30. Асилбек Аманов, 2. Алишер Саматов (20. Алишер Мирзаев, 67), 4. Аббос Отахонов, 5. Ғиёс Комилов, 7. Ойбек Қиличев (40. Дарко Станоевич, 75), 9. Дилшод Жабборов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев (22. Рўзимбой Аҳмедов, 52), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 77. Азизбек Турғунбоев, 84. Неманья Йованович.
Гол: О. Қиличев (15).
Огоҳлантириш: Ж. Азимов (29), Ш. Холматов (40), Ж. Қаҳрамонов (90) - Ғ. Комилов (24), А. Саматов (29), М. Ғофуров (40), Ж. Меҳмонов (54), А. Турғунбоев (62), Н. Йованович (81).
Четлатиш: О. Қиличев (76).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ