pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимиз яна ютқазишди
30.03.2017 19:36

Мамлакат ёшлар биринчилигининг 4-турида Самарқандда “Динамо” меҳмони бўлган ёшларимиз рақибга 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Учрашувни майдон эгалари фаол бошлашди. Самарқандликлар илк дақиқаларда стандарт вазиятлар орқали хавфли вазиятларни яратишди. Ана шундай уринишлардан бири 5-дақиқада ўз самарасини берди. Ислом Шарипов чамаси 28 метрлардан белгиланган жарима зарбасини аниқ амалга ошириб ҳисобни очди. Голдан кейин ҳам “Динамо” тўпни назорат қилишда устунликка эришди. Ёшларимиз эса 14-дақиқада рақиб дарвозасига дастлабки хавфли зарбани йўллашди. Тимур Толипов 21 метрлардан белгиланган жарима зарбасини голга айлантиришга уриниб кўрди. Лекин, Толиповнинг тепган тўпини Тоштурдиев қийинчилик билан бўлсада майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди. Орадан бироз вақт ўтиб, энди Нодир Ашурматов Омад Тойлоқовга жаримадан гол уриш имконини бермади. 32-дақиқага келиб, мезбонларда иккинчи голни уриш учун яхшигина имконият туғилганди. Искандар Холмирзаев ишлаган пенальтини Тимур Эргашев амалга ошира олмади. Ушбу вазиятда Ашурматов самарқандлик футболчининг тепган тўпини қайтаришга эришди.
Учрашувнинг иккинчи бўлимини ёшларимиз анча фаол бошлашди. Дастлаб Ислом Абдуқодиров рақиб посбони билан деярли яккама-якка вазиятга чиқиб, гол уришни уддасидан чиқмади. 57-дақиқада эса Абдуазиз Султоновнинг тўп оширишидан кейин “Динамо” посбони билан юзма-юз қолган Билол Тошмирзаев вазиятдан самарали фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. Голдан кейин ҳам футболчиларимиз яхши ҳаракат қилишган бўлсада самарқандликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишни уддасидан чиқди. 68-дақиқада Ислом Шариповнинг жаримадан оширган тўпини Ҳокимхон Аламхонов боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Футболчиларимизда иккинчи бор ҳисобни тенглаштириш учун имкониятлар юзага келган бўлсада, ўйин охирларида “Динамо” жамоаси учинчи бор муваффақият қозонди. Ҳимояда юзага келган хатодан кейин Тимур Абламитов дарвозани нишонга олди.
“Динамо” – “Навбаҳор” – 3:1 (1:0). 30 март. Самарқанд. “Олимпия захиралари” ўйингоҳи. 95 томошабин.
Ҳакамлар: Ф.Норсафаров – 8,2, Д.Шодиев – 8,1, А.Ахатов – 8,1, Г.Ҳамидов - 8.
Назоратчи - Ш.Жумаев.
“Динамо”: 46. Рустам Тоштурдиев, 4. Ҳокимхон Аламхонов, 8. Тимур Эргашев (6. Далер Олмасджанов, 68), 12. Искандар Холмирзаев, 15. Лазиз Нуриддинов (55. Асадбек Толипов 80), 17. Умид Раджабов, 22. Тимур Файзуллаев (34. Лазиз Фаррухов, 85), 28. Омад Тойлоқов, 42. Фазлиддин Йўлдошев (16. Рафаэль Девлиламов, 76), 70. Рамиш Бобомирзаев (18. Анвар Муродов, 63), 95. Ислом Шарипов (33. Тимур Абламитов, 78).
“Навбаҳор”: 12. Нодир Ашурматов, 2. Билол Тошмирзаев, 3. Искандар Сиддиқжанов (16. Абдулазиз Нишанбаев, 85), 4. Жавоҳир Олимжонов, 5. Тимур Толипов, 8. Равшан Хурсанов (15. Музаффар Абдуллаев, 80, 17. Илҳом Бойдедаев, 18. Ғолиббек Каримов, 22. Абдуазиз Султонов, 48. Акбарали Холдоров, 70. Ислом Абдуқодиров (13. Шаҳзод Ҳамидов, 83).
Голлар: И.Шарипов (5), Ҳ.Аламхонов (68),  Т.Абламитов (83) – Б.Тошмирзаев (57).
Амалга оширилмаган пенальти: Т.Эргашев (32, дарвозабон).
Огоҳлантиришлар: Р.Бобомирзаев (19), У.Раджабов (25), Л.Нуриддинов (43, ҳаммаси “Динамо”).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ