pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Андрей Фёдоров: “Ўйин “дерби” мақомига мос бўлди”
16.03.2017 21:01

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Дастлаб журналистларинг саволларига “Нефтчи” устози Андрей Фёдоров жавоб қайтарди: - Бугунги баҳс “дерби” мақомига тўла мос келди деб айтишим мумкин. Ўйинни мухлисларга манзур бўлганлиги айни ҳақиқат. Аммо, мураббийлар борасида бундай деб бўлмайди. Кескин кураш кечганлиги сабабли босим кучли бўлди. “Навбаҳор”га қарши учрашувга жиддий тарзда тайёргарлик кўргандик. Икки рақибнинг ўзаро ўйинлари доимо муросасиз ва кескин руҳда ўтиб келган. Футболчиларимизни майдонда кўрсатган матонатларидан қониқиш ҳосил қилдим. Балки ўйлаган ўйинимизни кўрсата олмаганимиз сабабли қаердадир ўхшамаган бўлиши мумкин. Лекин, бугун майдон эгалари бизга ўзларининг ҳаводан тўп оширишлари билан кўп ташвиш олиб келишди. Ҳар ҳолда уларнинг бўйдор ҳужумчилари борлиги сабабли ва Йовановични иккинчи қаватда яхши ўйнаш олиши сабабли қаердадир вазифани уддалай олмагандирмиз. Масалан пенальти белгиланган вазиятда ҳам шундай ҳолат кузатилди. Учрашувни қайта кўриб чиқиб, қаерда хатога йўл қўйганимизни ўрганиб чиқамиз. “Дерби”га хос ўйин бўлганлиги кўпчиликка манзур бўлди деб ўйлайман. Шу сабабли ҳар икки жамоа томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар кўзга кўринмаган бўлиши мумкин. Футболчилик даврида ҳам “дерби”да кўп бор майдонга тушганман. Ўша пайтлардан бери икки рақиб қарама-қаршилиги шиддатли ва муросасиз руҳда ўтиб келган. Баҳсни шундай тарзда кечиши олдиндан кутилганди. Бугунги ўйиндан эмас, аксинча футболчиларимизни бор имкониятларини ишга солганликларидан қониқиш ҳосил қилдим. Ўзимиз ўйлаган даражада тўп суришимизга “Навбаҳор” ҳам имкон бермади. Натижа эса бизни қониқтирди. Майдонда кўрсатган ўйинимиздан келиб чиқиб фикр юритадиган бўлса бугун биз икки очко йўқотдик. Наманганга ғалаба илинжида келгандим. Аммо, якунда дуранга эришдик.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Насаф

21

12

38

3

Пахтакор

21

11

38

4

Бухоро

22

11

38

5

Бунёдкор

22

10

38

6

Машъал

21

9

34

7

Қўқон-1912

22

9

34

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

21

8

32

10

Металлург

22

9

29

11

Қизилқум

22

6

27

12

Сўғдиёна

21

6

23

13

Динамо

22

5

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

22

2

14

16

Обод

22

2

9


 

Олий лига-2017

29/09 "Обод" - "Локомотив"

30/09 "Бунёдкор" - "Машъал"

30/09 "Бухоро" - "Металлург"

30/09 "Қўқон-1912" - "Шўртан"

30/09 "Сўғдиёна" - "Динамо"

30/09 "Олмалиқ" - "Нефтчи"

30/09 "Насаф" - "Қизилқум"

01/10 "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ