pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимиз ғалабани сақлаб қола олишмади
15.03.2017 18:36

Ёшлар биринчилигидан ўрин олган кичик “водий дербиси”да дуранг натижа қайд этилди. Ёшларимиз “Нефтчи” ёшлари билан ўтган учрашувнинг сўнгги дақиқаларида ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишди ва ғалабани сақлаб қолишни уддасидан чиқа олишмади. Ўйиннинг биринчи бўлимида Абдуазиз Султонов ҳисобни очган бўлса баҳс якунига оз вақт қолганида фарғоналик ёшлар дурангни таъминловчи голни уришга эришишди. Меҳмонларнинг голига Отабек Исроилов муаллифлик қилди.
Учрашув давомида ёшларимизда гол уриш учун бир қатор имкониятлар юзага келганлигини айтиб ўтиш жоиз. Биринчи бўлимда Аҳмад Мамадалиевда, танаффусдан кейин Азизбек Турғунбоев ва Билол Тошмирзаевларда яхшигина имкониятлар юзага келганди. Мамадалиевнинг жарима майдончасига кириб берган зарбасидан кейин тўп рақиб ҳимоячисининг юзига тегиб қайтди. Турғунбоевнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтган бўлса иккинчи уринишда Турғунбоевни гол уришига “Нефтчи” посбони имкон бермади. Тошмирзаевнинг якуний зарбасига эса аниқлик етишмади. Ўз навбатида меҳмонларда ҳам вазиятлар юзага келди. Акрам Баҳриддиновнинг 20 метрлар чамаси узоқликдан жаримадан тепган тўпини Нодир Ашурматов қийинчилик билан қайтариб қолган бўлса Ҳамидулло Абдуҳамидовнинг зарбасига аниқлик етишмади.
“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 1:1 (1:0). 15 март. Тўрақўрғон. “Ёшлик” ўйингоҳи.
Ҳакамлар: А.Лупашко, И.Носиров, М.Нехочин, А.Ражаббаев.
Назоратчи – А.Клепиков.
“Навбаҳор”: 12. Нодир Ашурматов, 9. Илҳом Бойдедаев, 10. Равшан Хурсанов, 14. Аҳмад Мамадалиев, 16. Абдуазиз Султанов (51. Акбарали Холдоров, 82), 27. Тимур Толипов, 35. Алишер Мирзаев, 44. Аббос Отахонов, 48. Азизбек Турғунбоев (21. Билол Тошмирзаев, 66), 63. Искандар Сиддиқжанов.
“Нефтчи”: 16. Абдумавлон Абдужалилов, 4. Отабек Исроилов, 6. Аброрбек Исмоилов, 8. Исломжон Тошпўлатов (7. Акрам Баҳриддинов, 46), 10. Хуршид Асқаралиев (18. Авазбек Ўлмасалиев, 67), 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Жамшид Қобилов (22. Хусанбой Ғаниев, 64), 27. Бахтиёр Ёқубов (11. Эломон Каримов, 46), 32. Миржалол Неъматов, 77. Исломбек Каримов (15. Ҳамидилло Абдуҳамидов, 58), 88. Сирож Рўзметов (9. Абдуқодир Артиков, 75).
Голлар: А.Султанов (22) – О.Исроилов (90).
Огоҳлантиришлар: Ғ.Каримов (76) – О.Исроилов (59).

 

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал

жавоб учрашуви

31.05.2017


Ўтган ўйинлар

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

11

8

26

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Олмалиқ

12

5

18

5. Навбахор

12

4

18

6. Машъал

12

5

18

7. Пахтакор

12

5

18

8. Бухоро

12

5

17

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

12

4

12

13. Бунёдкор

11

2

12

14. Металлург

11

3

11

15. Нефтчи

12

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

14/06 "Қизилқум" "Машъал"

14/06 "Нефтчи" "Динамо"

14/06 "Обод" "Металлург"

14/06 "Сўғдиёна" "Навбаҳор"

15/06 "Бунёдкор" "Қўқон-1912"

15/06 "Бухоро" "Локомотив"

15/06 "Насаф" "Шўртан"

15/06 "Олмалиқ" "Пахтакор"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ