pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Илҳом Мўминжонов: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"
10.03.2017 20:26

"Қизилқум" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистларнинг саволларига жавоб берди: - Бугунги ўйинда мағлубиятга лойиқ эмасдик. "Қизилқум" жамоасида иккита вазият бўлди ва бундан навоийликлар самарали фойдаланиб, гол уришди. Иккинчи бўлимда ўтказиб юборган голимиз бизга оғир ботди. Йигитлар яхши ўйин намойиш қилишди, берилган кўрсатмаларимни яхши бажаришди, аммо омад бизга кулиб боқмади. Биринчи бўлимда ҳисоб тенглигида бизда голга тортадиган хавфли вазият бўлганди. Мансур Саидов бу ҳолатда тўпни Неманья Йовановичга оширишни афзал билди. Шу вазиятни биз голга айлантиришимиз керак эди. Бу футбол... Майдон текис, тўп юмалоқ. Аввал ҳам таъкидлаганимдек жамоага таклиф этилган футболчилардан фахрланаман. Мен чақирган ўйинчилар ўйиндан-ўйинга чиройли футбол намойиш этиб, мухлисларимизга ғалабаларни тортиқ этишади. Клубга жалб этилганлар билан ҳали кўп ютуқларга эришамиз. Бугун бизга омад етишмади. Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида тўпни назорат қилиш бизда бўлгани ва рақибга босим ўтказиш мақсадида Мансур Саидов ўрнига Рўзимбой Аҳмедовни майдонга туширдим. Икки ҳужумчи билан ўйнаш услубига ўтдик. Камчиликларимиздан тўғри хулоса чиқариб, кейинги беллашувга тайёргарлик кўрамиз. "Қизилқум" майдони бугун идеал холатда экан. Мамлакатимиздаги ҳар бир ўйингоҳ майдонини шундай бўлишини истардим.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ