pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Мавсумдаги дастлабки мағлубият
10.03.2017 19:05

Мамлакат чемпионатининг иккинчи турида Навоийда “Қизилқум” жамоаси меҳмони бўлган футболчиларимиз аламли мағлубиятга учрашди. Аслини олганда жамоамиз 90 дақиқа давомида мезбонларга муносиб тарзда қаршилик кўрсатиб, камида дурангга лойиқ эди. Аммо, футболда яхши ўйин намойиш қилиш орқали ижобий натижага эриша олмаслик ҳолатлари учраб туради. Бу сафар айнан шу ҳолат “Навбаҳор” билан рўй берди.
Биринчи бўлимда мезбонлар тезкор гол уришни уддасидан чиқишди. Жасур Ҳасанов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб бергач, Азамат Алланиёзов “Навбаҳор” дарвозасини аниқ нишонга олди, 1:0. Ўйиндаги ҳисобни “Қизилқум” очгани футболчиларимизни саросимага солмади. Аксинча, “навбаҳорчилар” вазиятни ўнглаш мақсадида ҳужум ташкил этишга интилишди. Бу урунишлар тайм ўрталарига келиб ўз самарасини келтирди. Саидов ўзи бошлаган ҳужумни гол билан якунлади. Қиличев қарама-қарши қанотда тўпни Саидовга етказиб берди. Мансурнинг зарбасини Хонимқулов ушлаб қолишни уддасидан чиқа олмади. Унинг қўлидан чиқиб кетган тўп чизиқни кесиб ўтди. Голда Саидов-Йованович-Меҳмонов-Қиличевлар чиройли комбинация ташкил этишганини ҳам эътироф этиш жоиз. Танаффусга қадар ҳар икки жамоа вакилларида ҳисобни ўзгартириш учун қулай имкониятлар вужудга келганди. Аммо “Қизилқум” ва “Навбаҳор” ҳимоячилари бунга йўл қўйишмади.
Иккинчи бўлим жамоамизнинг фоллиги билан бошланди. Таймнинг дастлабки 15 дақиқаси “Навбаҳор” устунлигида ўтди, бироқ бу ҳисобда акс этмади. Навоийликлар эса асосан қанотлардан ҳужум ташкил қилишди. 77- дақиқада мезбонларнинг ушбу режалари уларга фойда келтирди. Шерали Жўраевнинг чап қанотдан узатиб берган тўпини Илҳом Юнусов боши билан Аманов қўриқлаган дарвозага жойлаб қўйди, 2:1. Ўйин охиригача футболчиларимиз ҳисобни тенглаштириш учун астойдил ҳаракат қилишди. Лекин, барча урунишлар самарасиз якунланди. Шу тариқа “Навбаҳор” Олий лиганинг жорий мавсумида дастлабки мағлубиятни тан олди. Навбатдаги учрашувни жамоамиз 18- март куни Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўз майдонида ўтказади.
“Қизилқум” – “Навбаҳор” 2:1 (1:1). 10 март 2017 йил. Навоий. “Ёшлар” спорт мажмуаси. 7565 томошабин.
Ҳакамлар: В. Серазетдинов, А. Сидоров, Д. Сайлавов, А. Рисқуллаев.
Назоратчи -  Ғ. Каримов.
ПФЛ вакили - Б. Ҳайдаров.
“Қизилқум”: 16. Умид Хонимқулов, 3. Шукурали Пўлатов, 4. Эркин Бойдуллаев, 10. Воҳид Шодиев, 14. Файзулло Қамбаров, 15. Азамат Алланиёзов (77. Бегзод Ғанижонов, 89), 17. Артур Геворкян, 19. Жасур Ҳасанов (9. Отабек Зокиров, 90+2), 23. Шерали Жўраев, 25. Азизбек Усмонов, 27. Илҳом Юнусов.
“Навбаҳор”: 30. Асилбек Аманов, 2. Алишер Саматов (77. Азизбек Турғунбоев, 81), 5. Ғиёс Комилов, 7. Ойбек Қиличев (33. Тоҳир Шамшитдинов, 87), 9. Дилшод Жабборов, 10. Мансур Саидов (22. Рўзим Аҳмедов, 75), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич, 84. Неманья Йованович.
Голлар: А. Алланиёзов (5), И. Юнусов (77) – М. Саидов (27)
Огоҳлантиришлар: Ф. Қамбаров (20) – А. Алиев (31), Ж. Меҳмонов (43), А. Саматов (79), Р. Аҳмедов (89).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 19- тур

26.08.2017


Ўтган ўйинлар

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

18

13

42

2. Бухоро

18

9

30

3. Қўқон-1912

18

8

30

4. Насаф

18

9

29

5. Пахтакор

18

8

29

6. Бунёдкор

18

7

28

7. Олмалиқ

18

7

28

8. Машъал

18

7

27

9. Навбахор

18

6

26

10. Қизилқум

18

6

24

11. Металлург

18

7

23

12. Динамо

18

5

20

13. Шўртан

18

6

19

14. Сўғдиёна

18

5

18

15. Нефтчи

18

2

13

16. Обод

18

2

9


 

Олий лига-2017

25/08 "Пахтакор" - "Машъал"

26/08 "Шўртан" - "Металлург"

26/08 "Олмалиқ" - "Локомотив"

26/08 "Қўқон-1912" - "Нефтчи"

26/08 "Бухоро" - "Қизилқум"

26/08 "Навбаҳор" - "Динамо"

26/08 "Сўғдиёна" - "Насаф"

26/08 "Бунёдкор" - "Обод"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ