pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Илҳом Мўминжонов: “Асосийси биринчи ўйинда ғалаба қозондик”
04.03.2017 21:07

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида ОАВ вакилларининг саволларига “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Илҳом Мўминжонов жавоб қайтарди: - Бугунги ўйинни оғир кечишини билгандик. Чемпионатнинг биринчи ўйини бўлгани ва мавсум арафасида таркиб деярли янгиланганлиги сабабли буни тахмин қилгандик. Футболчиларимиз 12 мингдан ошиқ мухлис қаршисида тўп суришгани учун ҳам баҳснинг биринчи бўлимида бироз хаёжонланишди. Шундай бўлсада, жамоамизнинг танаффусдан кейин намойиш этган ўйини манзур бўлди. Фақатгина учрашув якунида бўшашишгани сабабли ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик. Кўрсатилган ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Улар ғалаба учун бор куч ва маҳоратларини ишга солган ҳолда ҳаракат қилишди. Сўнгги беш кун давомида “Обод” жамоасининг ўйинини ўрганиб чиқдик. Рақибнинг “Шўртан”га қарши сўнгги учрашувини ҳам кўриб чиқдик. Бугун майдонга ғузорликларга қарши баҳсдаги таркиб тушди. Шундан келиб чиққан ҳолда иккинчи голни урганимиздан кейин уч ҳужумчи билан ҳаракат қилишга қарор қилдик. Бу ҳол тез орада ўз самарасини бериши керак эди. Аммо, Рўзимбой Аҳмедов жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади. Назаримда ҳужумчи бундай ҳолатда гол уриши шарт эди. Агарда учинчи голни урганимизда ташаббус тўлиқ қўлимизда бўларди. Шунга қарамай иккинчи бўлимни ҳужумкор руҳда ўтказа олдик. “Обод” жамоаси бугунги кунда яхши шаклланган клублар сирасига киради. Асосийси биринчи ўйинда ғалабани қўлга киритдик. Баҳс охирларида ҳимоячиларимиз бўшашишмаганида, дарвозамиз дахлсизлигини таъминлаган бўлардик. Афсуски ўша пайтда дарвозабонимизга ҳам зийраклик етишмади. Ҳимоячининг ўрнига ҳужумчини тушириб, рақибга янада босим ўтказишни мақсад қилгандик. Рўзимбой Аҳмедов жамоамиздаги етакчи ҳужумчилардан бири саналади. Айнан уни майдонга тушириш орқали ўз майдонимизда ўзимиз хўжайин эканлигимизни билдиришни кўзлагандик. Аммо, ўйлаган режамиз амалга ошмади. Турғунбоевдан ҳам кўп нарсани кутгандик. Ушбу футболчимиз қишки йиғин пайтида ўзини яхши томондан кўрсата олганди. Лекин, бугун ўзининг яхши томонларини намойиш эта олмади. Кейинги ўйинларда Азизбек хато ва камчиликлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ёрқин ўйинлар намойиш этади деган умиддаман. Дарвозабонлар билан ишлаш учун маҳаллий мураббийлардан бири Илҳом Абдуқодировни жамоага жалб этдик. Яқин кунлар ичида бу борада бир тўхтамга келамиз. Бугунги учрашувда “Обод” таркибида ҳаракат қилган Шоҳруз Норхоновни алоҳида эътироф этган бўлрдим. Жамоамиз сафида эса Алишер Саматов ўзини кўрсатди. Аслини олганда барча муносиб тарзда тўп сурди. Шунга қарамай, Саматовга алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтаман.

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон чемпионати, 12- тур


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ