pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Нохуш анъанага барҳам берилди
04.03.2017 19:15

Бугун “Навбаҳор” 26-Ўзбекистон миллий чемпионатини “Обод”га қарши ўйин билан бошлади. Биринчи турда “лочинлар” 2011- йилдан буён ғалаба қозонмай келишаётганди. Ушбу нохуш анъанага Илҳом Мўминжонов шогирдлари бугун чек қўйишди. Наманганда янги мавсумни очилиш маросими катта байрамга айланиб кетди. Ўйин бошланишидан олдин санъаткорлар иштирокида концерт дастури намойиш этилди. Чемпионатнинг очилиш маросими тадбири якунига етгач, жамоалар майдонга чиқишди.
Биринчи бўлим мезбонларнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. Рақибга босим ўтказилиши “Обод” ўйинчиларининг хатоликларга йўл қўйишига олиб келди. Бу эса 15- дақиқага келиб ўз самарасини берди. Айнан ҳимоячининг хатосидан сўнг Мирзоҳид Ғофуров Ширинбой Абдуллаев билан бирга-бир вазиятга чиқиб, учрашувда ҳисобни очди. 30- дақиқагача учрашув кесин вазиятларга бой ва ҳужумкор руҳда ўтган бўлса, биринчи бўлимнинг сўннги 15 дақиқасида шиддат кўзга ташланмади. 1:0 ҳисоби танаффусга қадар сақланиб қолди.
Иккинчи бўлимда яна “лочинлар” катта куч билан олдинга ўтишди. Бу сафар стандарт вазият “Навбаҳор”га фойда келтирди. Бурчак тўпини Ойбек Қиличев жарима майдонига узатгач барчадан баланд сакраган ҳимоячимиз Ғиёс Комилов ўз номига гол ёздирди, 2:0. Орадан 10 дақиқа ўтгач захирадан майдонга тушган Рўзимбой Аҳмедов ҳисобни йирик кўринишга келтириши мумкин эди. Аммо ҳужумчимизнинг 12 метрдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. Шундан сўнг яна футболчиларимиз хотиржамликка берилишди. Рақиб бунинг учун “Навбаҳор”ни жазолади. Қўшиб берилган вақтда тошкентликлар ўйинчиси Наврўз Ҳайипов ҳисобни қисқартирди. Ушбу ҳисоб бош ҳакам Ҳасан Рўзиевнинг ўйин якунланганини англатувчи хуштагини чалгунига қадар ўзгармади. Шундай қилиб “Навбаҳор” 1- турда уч очкони қўлга киритиб, 2011- йилдан буён давом этиб келган биринчи турдаги ғалабасиз серияга бархам берди.
“Навбаҳор” – “Обод” 2:1 (1:0). 3 март. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 12311 томошабин.
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев – 8,2, О. Абдувосилов – 8,2, С. Шоюсупов – 8,2, А. Раҳимов – 8.
Назоратчи – А. Ҳотамов.
“Навбаҳор”: 30. Асилбек Аманов, 2. Алишер Саматов, 5. Ғиёс Комилов, 7. Ойбек Қиличев (77. Азизбек Турғунбоев, 79), 9. Дилшод Жабборов, 10. Мансур Саидов (95. Тимур Талипов, 90), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 33. Тоҳир Шамшитдинов (22. Рўзим Аҳмедов, 59), 44. Дарко Станоевич, 84. Неманья Йованович.
"Обод": 1. Ширинбой Абдуллаев, 2. Аброр Хусинов, 3. Анвар Ғофуров, 4. Фарход Мираҳматов, 5. Ғайрат Умиров, 7. Санжар Риҳсибоев, 8. Дониёр Ҳасанов, 9. Павел Соломин (21. Наврўзбек Ҳайипов, 53), 10. Суннатила Эрматов, 11. Шоҳруз Норхонов, 19. Сардор Қаҳҳоров.
Голлар: М. Ғофуров (15), Ғ. Комилов (50) – Н. Ҳайипов (90+1).
Огоҳлантиришлар: М. Ғофуров (63). Д. Станоевич (80) – Ш. Абдуллаев (15), А. Ғофуров (80).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ