pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Биринчилик мағлубият билан бошланди
03.03.2017 18:02

Мамлакат ёшлар биринчилигининг дастлабки турида ёш “навбаҳорчилар” Тошкентнинг “Обод” жамоасини қабул қилишди. Тўрақўрғондаги “Ёшлик” ўйингоҳида бўлиб ўтган учрашувда ёшларимиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Ўйиннинг биринчи бўлимидаги воқеалар ривожи асосан марказда кечди. Ҳар икки томон футболчилари мавсум энди бошланганлиги сабабли бир-бирлари билан ўзаро боғлиқлик борасида бир қатор қийинчиликларга дуч келишди. Учрашув бошларида Акбарали Холдоров “Обод” дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиққан бўлишига қарамай, якуний зарбани аниқ йўллай олмади. Орадан бироз вақт ўтиб меҳмонлар ҳужумчиси Идрис Бикмайкинда ҳам гол уриш учун имконият бўлганди. Лекин, Бикмайкиннинг тепган тўпи дарвоза устуни ва тўсини кесишган жойга тегиб майдонни тарк этди.
Биринчи бўлим якунланиши арафасида Билолхон Тожимирзаев рақиб ҳимоячисининг хатосидан сўнг Аҳмедов билан яккама-якка вазиятга чиқиб, дарвозани аниқ нишонга олиб ҳисобни очди. Танаффусдан кейин “Обод” таркибида ўзгаришлар рўй берди. Ўз навбатида меҳмонларнинг ҳаракатида ҳам фаоллик кўзга ташланди. Дониёр Насриддинов ҳимоямизда юзага келган хатоликдан сўнг Ашурматовни алдаб ўтиб, Абдулло Маҳкамовга қулай вазият яратиб берди. Маҳкамовга яқин масофадан бўш қолган дарвозани нишонга олиш қийинчилик туғдирмади. Ҳисоб тенглашгач, ёшларимиз ғалабани таъминлаш мақсадида ҳужумга зўр беришди. “Навбаҳор”ни олдинга олиб чиқиш учун Ғолиббек Каримов, Жавоҳир Олимжонов ва Абдулазиз Жалиловларда имкониятлар бўлсада, вазиятларни голга айлантириш насиб этмади. 82-дақиқада эса ҳужумчимиз Илҳом Алибоев ҳакамнинг қарорига эътироз билдиргани сабабли қизил карточка билан жазоланди. Камчиликда қолган ёшларимиз учрашувнинг якуний қисмини муносиб тарзда ўтказа олишмади. Ўйин якунланиб бораётган бир паллада Аббос Исроилов олис масофадан аниқ зарба йўллаб “Обод”ни ғалабасини таъминлади. Бу пайтга келиб ёшларимизда ҳеч бўлмаганда дурангни таъминлаш учун ҳам деярли вақт қолмаганди. Шу тариқа ёш “навбаҳор”чилар 2017 йилги биринчиликни мағлубият билан бошлашди.
“Навбаҳор” – “Обод” – 1:2 (1:0). 3 март. Тўрқўрғон. “Ёшлик” ўйингоҳи.
Ҳакамлар: А.Раҳимов, Э.Турсунов, А.Жабборов, М.Маматханов.
Назоратчи – А.Ҳотамов.
“Навбаҳор”: 12. Н.Ашурматов, 9. И.Абдуқодиров, 10. И.Алибоев, 14. Ҳ.Юнусов, 21. Б.Тошмирзаев, 26. Ж.Олимжонов, 27. Ш.Аҳмадалиев, 28. Ғ.Каримов, 48. Д.Маҳмудов (35. М.Абдуллаев, 62), 51. А.Холдоров (63. А.Жалилов, 72), 88. А.Нишонбоев (99. А.Жўраев, 86).
“Обод”: 12. А.Аҳмедов (20. У.Иноятуллаев, 46), 3. А.Исроилов, 5. А.Тилапов (И.Исмоилов, 46), 7. Д.Насриддинов (11. Ш.Тўхтасинов, 66), 27. Х.Абдуалимов (4. А.Олимов, 90+1), 30. И.Жасурхўжа (10. О.Пардабаев, 70), 44. Ж.Омонов, 66. Х.Ғаниев (8. Д.Ёқубжонов, 64), 70. Ф.Маҳаммаджанов, 77. Д.Жўрабоев, 80. И.Бикмайкин (9. А.Маҳкамов, 58).
Голлар: Б.Тошмирзаев (40) – А.Маҳкамов (63), А.Исроилов (90+2).
Огоҳлантириш: Ғ.Каримов (5).
Четлатиш: И.Алибоев (82).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ