pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Обод” – “Навбаҳор”: ПРЕВЬЮ
03.03.2017 18:04

Жамоамиз 2017 йилги чемпионатдан ўрин олган дастлабки турдаги рақиби Тошкентнинг «Обод» клуби 2016 йилги чемпионатда илк маротаба олий лигада иштирок этди. Шу сабабли рақибларнинг Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасидаги илк ўйиини 2016 йилги мавсумга тўғри келди. 2016 йилнинг 30 апрель куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтган илк ўйинда футболчиларимиз 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишган. Жамоамизнинг голларига Акрам Баҳриддинов ва Дилшод Жабборовлар муаллифлик қилишган бўлса ягона жавоб тўпи Павел Соломин ҳисобига ёзилганди. Тошкентда ўтказилган иккинчи давра учрашувида эса “Обод” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Биринчи бўлимда Тимур Ҳакимов ҳисобни очган бўлса танаффусдан сўнг Шоҳруз Норхонов “дубль” муаллифига айланганди. Норхонов учрашувдаги иккинчи голни пенальтидан амалга оширганди. Бундан ташқари рақиблар 2016 йилги мавсумлар оралиғида ҳам ҳам куч синашишган. “Обод” майдонида ўтказилган назорат ўйинида 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилганди.

Эртага бўлиб ўтадиган учрашувни Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Рўзиевга қанотларда  Олим Абдувосилов ва Санжар Шоюсуповлар ёрдам беришади. Андижонлик  Акмал Раҳимов эса захирадаги ҳакам вазифасини бажаради. Наманганга назоратчи сифатида Арслон Ҳотамов Роман Черников ПФЛ вакили сифатида ташриф буюришади. Ўйин “Марказий” ўйингоҳда соат 16.00да бошланади.

«Обод»га қарши учрашувда «Навбаҳор»нинг икки нафар футболчиси дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди. 2016 йилги мавсум сўнггида қизил карточка олиб майдонни тарк этган Жаҳонгир Меҳмонов ва Илҳом Бойдедаевлар тегишлича битта ва иккита ўйинга дисквалификация қилинишган. Меҳмонов 2016 йилги чемпионатнинг 30-туридан ўрин олган «Металлург» - «Нефтчи» учрашувининг 76-дақиқасида қизил карточка олганди. Бойдедаев эса «Навбаҳор» - «Норин» жамоалари ўртасидаги ўтиш ўйинининг 18-дақиқасида майдондан четлатилганди. Бойдедаев 2-турда ҳам дисквалификация муддатини ўташи сабабли «Қизилқум» билан ўтадиган ўйинда ҳам қатнаша олмайди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ