pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Охирги ўйинда “Сурхон” мағлуб этилди
25.02.2017 12:52

Бундан бироз вақт олдин Қибрайдаги ўқув-машғулот базаси майдонида “Навбаҳор” ва “Сурхон” жамоалари ўртасидаги назорат ўйини ўтказилди. Тошкент йиғини сўнггидаги учрашувда футболчиларимиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Биринчи бўлим ўрталарида Мирзохид Ғофуров бошланган ҳужумни самарали якунлаб ҳисобни очди. Термизликларда тез орада ҳисобни тенглаштириш имкони юзага келганди. Лекин, “Сурхон” футболчиси дарвозамизга белгиланган пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Ушбу вазиятда тўп йўналиши ноаниқ кетди. Танаффусга оз вақт қолганида Неманья Йованович ўзига ишлатилган қўполлик учун чидай олмай рақибига эътироз билдиргани учун ҳакам томонидан қизил карточкага лойиқ топилди. Назорат ўйини бўлганлиги сабабли сербиялик ҳужумчи ўрнини Абдуазиз Султанов эгаллади. Биринчи бўлимда Ғофуровнинг голи ягоналигича қолди.
Иккинчи бўлимда футболчиларимиз рақиб дарвозасини иккинчи бор нишонга олишди. Мирзоҳид Ғофуров рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётган бир паллада чалиб йиқитилди. Натижада “Сурхон” дарвозасига пенальти белгиланди. 11 метрлик жарима зарбасини Ойбек Қиличев аниқ амалга оширди. Орадан бироз вақт ўтиб Қиличев Тимур Толиповни гол уришига шароит яратиб берди. Толипов эса якуний зарбани беришда хатоликка йўл қўймади – 3:0.
Учрашувда жамоамиз таркиби қуйидагича бўлди: Асилбек Аманов, Дарко  Станоевич, Ғиёс Комилов, Алишер Саматов, Тоҳир Шамшитдинов, Аъзам Алиев, Алишер Мирзаев, Ойбек Қиличев, Мирзоҳид Ғофуров, Тимир Толипов, Неманья Йованович. Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Абдуазиз Султанов, Жаҳонгир Меҳмонов, Аббос Отахонов, Илҳом Алибоев, Ҳасанбой Эргашев.
Шу тариқа жамоамизнинг Тошкентда ўтказилган машғулотлари якунига етди. Энди жамоамиз аъзолари икки кунлик дам олишдан кейин 28 февраль куни Наманганда тўпланиб, тайёргарликнинг якуний босқичини бошлашади. “Навбаҳор” чемпионатнинг дастлабки турида 4 март куни Тошкентнинг “Обод” клубини қабул қилади.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

7

6

18

2. Қўқон-1912

8

5

17

3. Машъал

8

4

14

4. Динамо

8

4

14

5. Навбахор

8

4

14

6. Бухоро

8

4

13

7. Насаф

7

3

11

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Қизилқум

8

2

9

11. Шўртан

8

3

9

12. Олмалиқ

8

2

9

13. Сўғдиёна

8

2

8

14. Нефтчи

8

1

6

15. Обод

8

1

6

16. Металлург

7

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ