pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Футболчиларимиздан йирик ғалаба
20.02.2017 16:53

Бугун жамоамиз мавсумлар оралиғидаги навбатдаги учрашувни “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказди. “Оқ-тепа” ўйингоҳида ўтказилган ўйинда футболчиларимиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашувнинг биринчи бўлимидаги воқеалар ривожи асосан майдон марказида кечди. Танаффусга яқин Мансур Саидов рақиб ҳимоячисининг хатосидан сўнг қўқонликлар дарвозасини нишонга олиб ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Рўзимбой Аҳмедов захирадан майдонга тушиб, “дубль” муаллифига айланди. Дастлабки голда Аҳмедовга Мансур Саидов ҳаммуаллифлик қилди. Ҳужумчимиз иккинчи голини қарши ҳужумдан сўнг нишонлади. Иккинчи бўлим ўрталарида футболчилар майдонда ўзаро ҳисоб-китоб ишларига киришишди. Оқибатда учрашувни бошқариб борган Аҳрор Рисқуллаев ҳар икки жамоадан икки нафардан футболчини майдондан четлатди. Жамоамиздан Рўзимбой Аҳмедов ва Неманья Йовановичлар томошабинлар сафидан жой олишди. Ўртоқлик ўйини бўлганлиги сабабли четлатилган футболчиларимиз ўрнига Тимур Толипов ва Равшан Хурсановлар майдонга тушишди. Эътиборли жиҳати ўйин охирларида Жаҳонгир Меҳмонов ва Суҳроб Бердиевлар ҳам қизил карточка билан жазоланишди.
Жамоамиз учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Асилбек Аманов, Тоҳир Шамшитдинов, Ғиёс  Комилов, Аббос Отахонов,  Алишер Саматов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Мирзоҳид Ғофуров, Ойбек Қиличев, Мансур Саидов, Неманья Йованович. Захирадан майдонга тушганлар: Рўзимбой Аҳмедов, Азизбек Турғунбоев, Жаҳонгир Меҳмонов, Тимур Толипов, Равшан Хурсанов, Ҳасанбой Эргашев, Абдуазиз Султонов, Илҳом Бойдедаев, Алишер Мирзаев.
"Қўқон-1912" таркиби: Музаффар Абдуллаев, Руслан Мелзиддинов, Баҳодир Акрамов, Носир Отақўзиев, Акмал Холмуродов, Дарко Гожкович, Баҳодир Пардаев, Мурод Холмуҳаммедов, Александр  Мерзляков, Суҳроб Бердиев, Жалил Кимсанов. Захирадан майдонга тушганлар: Ойбек Рустамов, Азиз Ашуров, Филип Райевац, Шоҳруҳ Холматов. 
Навбатдаги назорат ўйини 22 февраль куни Самарқанднинг "Динамо" клубига қарши ўтказилади.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ