pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Динамо” ҳам мағлуб этилди
12.02.2017 13:08

Жамоамизнинг Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши ўтказилган учрашуви бундан бир неча дақиқа олдин ўз ниҳоясига етди. Бу сафарги ўйинда ҳам футболчиларимиз ғалабани қўлга киритишди. Голларга бой ўтган баҳсда 4:2 ҳисоби қайд этилди. Учрашув бошларида Ойбеқ Қиличев Азиз Турғунбоевнинг узатиб берган тўпидан кейин ҳисобни очган бўлса орадан бироз вақт ўтиб, самарқандликлар ўртадаги мувозанатни тиклашди. Бўлим охирларида Аббос Отахонов бурчакдан ошириб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Иккинчи бўлим бошларида “Динамо” футболчилари иккинчи бор ҳисобни тенглаштиришди. Рақибдан кучлироқ эканликларини амалда намойиш этган футболчиларимиз ҳакамнинг финал хуштаги чалингунга қадар яна икки бор муваффақият қозонишди. Аввалига Неманья Йованович бурчакдан оширилган тўпни тўрга жойлаб қўйган бўлса ўйиндаги сўнгги голга Мирзоҳид Ғофуров муаллифлик қилди. Ғофуров икки ҳимоячи қуршовида бўлишига қарамай ўнг қанотдан узатилган тўпни мўлжалга аниқ йўллай олди.
Илҳом Мўминжонов “Динамо”га қарши ўйинда қуйидаги футболчиларни майдонга туширди: Асилбек Аманов, Аббос Отахонов, Ҳасанбой Эргашев, Тоҳир Шамшитдинов,  Алишер Саматов, Азизбек Турғунбоев, Алишер Мирзаев, Ойбек Қиличев, Тимур Толипов, Рўзимбой Аҳмедов, Неманья Йованович. Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Мансур Саидов, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Жаҳонгир Меҳмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Равшан Хурсанов, Илҳом Бойдедаев, Абдуазиз Султанов.
“Навбаҳор” навбатдаги назорат учрашувини 14 февраль куни “Бухоро” жамоасига қарши ўтказади.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ