pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Махтаорол” мағлуб этилди
07.02.2017 14:08

Бундан бироз вақт олдин жамоамизнинг навбатдаги назорат ўйини якунланди. “Навбаҳор”га бу сафар Қозоғистоннинг “Махтаорол” клуби билан баҳс олиб боришди. Ўйин давомида устунликка эришган футболчиларимиз якунда 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида Неманья Йованович ва Мансур Саидовлар чиройли комбинация ташкил этишгач, сербиялик ҳужумчимиз ҳисобни очишга эришди. Бўлим ўрталарида Ойбек Қиличев қизил карточка олиб майдонни тарк этгач, томонлар келишувига кўра ярим ҳимоячи ўрнига Азизбек Турғунбоев майдонга тушди. Танаффусга оз вақт қолганида “Махтаорол” футболчилари ўртадаги мувозанатни тиклашга эришишди.
Иккинчи бўлимда футболчиларимиз гол уриш учун бир қатор хавфли ҳужумларни ташкил этишди. Уринишлар ўйин охирида ўз самарасини бериб, захирадан майдонга тушган Рўзимбой Аҳмедов “дубль” қайд этди. Дастлаб Аҳмедов Абдулазиз Султанов ошириб берган тўпни дарвозага аниқ йўллаган бўлса, иккинчи голини эса пенальтидан амалга оширди. 11 метрлик жарима зарбасини Азизбек Турғунбоев ишлаганди. Учрашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди: Акмал Ортиқов, Аббос Отахонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Тоҳир Шамситдинов, Алишер Саматов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Ойбек Қиличев, Мирзоҳид Ғофуров, Мансур Саидов, Неманья Йованович. Захирадан майдонга тушганлар: Нодир Ашурматов, Азизбек Турғунбоев, Рўзимбой Аҳмедов, Ҳасанбой Эргашев, Тимур Толипов, Абдулазиз Султанов, Илҳом Бойдедаев, Алишер Мирзаев.
Бу сафарги ўйинда ҳам Ғиёс Комилов кичик жароҳат туфайли майдонга туша олмаган бўлса дарвозабон Асилбек Омоновга мураббийлар дам беришга қарор қилишди. “Навбаҳор” навбатдаги назорат ўйинини 9 февраль куни Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши ўтказади.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ