pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Аҳмедов ва Турғунбоев ғалабни таъминлашди
04.02.2017 14:04

Бугун футболчиларимиз мавсумга тайёргарлик жараёнидаги навбатдаги назорат ўйинида майдонга тушишди. Жамоамизга бу сафар Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси рақиблик "Шерлар" билан ўтган ўйин бундан бир неча дақиқа олдин якунига етди. Учрашувда "Навбаҳор" 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Учрашувнинг биринчи бўлими кескин курашларга бой тарзда ўтди. Ҳар икки жамоа аъзолари ҳам бир қатор ҳужумлар ташкил этишган бўлсада танаффусга қадар ҳисобни очиш ҳеч кимга насиб этмади. Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа мураббийлари бир қатор ўзгаришларни амалга оширишди. Учрашув якунланишига 20 дақиқа вақт қолганида футболчиларимиз ҳисобни очишга эришишди. Захирадан майдонга тушган Рўзимбой Аҳмедов “Пахтакор” дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди. Орадан бироз вақт ўтиб Азизбек Турғунбоев ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Футболчимиз чамаси 21 метрлар узоқликдан белгиланган жарима зарбасини голга айлантира олди. Айнан шу икки гол жамоамизнинг ғалабасини таъминлади. “Пахтакор”га қарши учрашувда Ҳасанбой Эргашев ва Ғиёс Комиловлар бетобликлари сабабли майдонга туша олмадилар.
Учрашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди: Асилбек Омонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Аббос Отахонов, Алишер Саматов, Тоҳир Шамситдинов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Мирзоҳид Ғофуров, Ойбек Қиличев, Мансур Саидов, Неманья Йованович. Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Илҳом Бойдедаев, Алишер Мирзаев, Рўзимбой Аҳмедов, Равшан Хурсанов, Азизбек Турғунбоев, Абдулазиз Султанов, Тимур Толипов.
“Пахтакор” жамоаси учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Лобанов, Алижонов, Булят, Ораховац, Ҳошимов, Исматуллаев, А.Аҳмедов, Соҳибов, Андреев, Каримов, Сергеев. Захирадан майдонга тушганлар: Эргашев, Алижонов, Г.Аҳмедов, Юсупов, Авилов, Ўрунов, Маҳмудҳожиев, Нуруллаев, Иброҳимов, Ғанихонов, Ҳакимов.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ