pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимиз мағлубиятга учрашди
29.01.2017 17:56

Бугун жамоамиз ёшлари «Фарғона ҳоким кубоги»даги дастлабки учрашувни ўтказишди. Биринчи ўйинда футболчиларимиз Фарғонанинг «Истиқлол» жамоаси билан баҳс олиб боришди. Ўйин давомида ёшларимиз ёмон тарзда ҳаракат қилишгани йўқ. Аксинча айрим вазиятларда рақибдан устунлик ҳам қилишди. Гол уриш учун Ислом Абдуқодиров, Илҳом Алибоев ва Бобир Тиллабоевларда имкониятлар ҳам бўлсада футболчиларимиз вазиятларда фойдалана олишмади. Лекин, якунда “Истиқлол” футболчиси томонидан урилган гол фарғоналикларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Ягона гол учрашувнинг якуний қисмида урилганлиги ва бу вазиятда гол муаллифини ўйиндан ташқари ҳолатда турганлигини ҳам қўшимча қилиш жоиз. Бу пайтга келиб ёшларимиз майдонда камчилик бўлиб қолишганди. Ғолиббек Каримовни қоидани бузди деб топган ҳакам қизил карточка кўрсатганди. Мураббийларимиз ўйин давомида ҳакамларнинг нотўғри қарорлари ҳам мағлубиятга сабаб бўлганлигини эътироф этишди. Футболчиларимиз навбатдаги учрашувни 31 январ куни Андижоннинг “ЎзДонгЖу” жамоасига қарши ўтказишади.
Учрашувни “Навбаҳор” ёшлари қуйидаги таркибда ўтказишди: Мирзоҳид Маматхонов, Жавоҳир Олимжонов, Ҳожиакбар Юнусов, Шаҳзод Ҳамидов, Ғолиббек Каримов, Акбарали Холдоров (Искандар Сидиқжанов), Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, Аҳмад Мамадалиев (Омонулло Мирзаев), Ислом Абдуқодиров (Иброҳим Исмоилов), Илҳом Алибоев (Абдулазиз Жалилов), Бобир Тиллабоев (Аббос Ғуломов).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 22-тур

21.09.2017


Ўтган ўйинлар

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

20

14

45

2

Бухоро

21

11

37

3

Насаф

20

11

35

4

Пахтакор

20

10

35

5

Бунёдкор

21

9

35

6

Қўқон-1912

21

9

34

7

Машъал

20

9

33

8

Навбахор

21

8

32

9

Олмалиқ

20

8

31

10

Металлург

21

8

26

11

Қизилқум

21

6

26

12

Динамо

21

5

22

13

Сўғдиёна

20

6

22

14

Шўртан

21

6

19

15

Нефтчи

21

2

13

16

Обод

21

2

9


 

Олий лига-2017

21/09 "Локомотив" - "Пахтакор"

21/09 "Шўртан" - "Навбаҳор"

21/09 "Динамо" - "Бунёдкор"

22/09 "Машъал" - "Бухоро"

22/09 "Металлург"-"Қўқон-1912"

22/09 "Нефтчи" - "Сўғдиёна"

22/09 "Қизилқум" - "Олмалиқ"

22/09 "Обод" - "Насаф"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ