pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Сўғдиёна”га ҳам ютқаздик
26.01.2017 17:06

Бундан бироз вақт олдин Қибрайда “Навбаҳор” ва “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги назорат ўйини якунланди. Бу сафарги учрашувда ҳам жамоамиз рақибга имкониятни бой берди. Ёдингизда бўлса футболчиларимиз ўтган ҳафтада "Металлург" клубига 2:3 ҳисобида ютқазишганди. Ўйиннинг биринчи бўлимида урилган ягона гол “Сўғдиёна”нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтган бўлсада, жиззахликлар ҳисобни очишга эришишди. Рақиб футболчиси 25 метрлардан белгиланган жарима зарбасини голга айлантиришни уддасидан чиқди. Эминовнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб тўрдан жой олди. Танаффусдан кейин футболчиларимиз ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор ҳужумлар ташкил этишди. Гол уриш учун имкониятлар бўлсада вазиятлардан фойдаланишда аниқлик етишмади. Иккинчи бўлим ўрталарида ҳар икки жамоа аъзолари ўзаро тортишиб кетишди. Шу сабабли ҳакам уч нафар футболчига қизил карточка кўрсатди. Жамоамиздан Алишер Маҳмудов ва Алишер Мирзаевлар майдондан четлатилишди. Назорат ўйини бўлганлиги сабабли ўйинчилар сонини тенглаш мақсадида Равшан Хурсанов яна сафга қўшилди.
Учрашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди: Асилбек Омонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Ғиёс Комилов, Тоҳир Шамсиддинов, Алишер Саматов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Ойбек Қиличев, Мирзоҳид Ғофуров, Рўзимбой Аҳмедов, Равшан Хурсанов. Захирадан майдонга тушганлар: Азизбек Турғунбоев, Алишер Маҳмудов, Ҳасанбой Эргашев, Абдуазиз Султанов, Акмал Ортиқов, Аббос Отахонов, Илҳом Бойдедаев, Алишер Мирзаев.
Учрашувда жамоамизнинг сербиялик ҳужумчиси Неманья Йованович иштирок этмади. Легионер футболчимиз машғулот ўтказиш билан чекланди. Яна бир дарвозабон Нодир Ашурматов эса захирада қолдирилди.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ