pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Металлург”га имконият бой берилди
21.01.2017 14:37

Бугун жамоамиз пойтахт йиғинидаги тўртинчи назорат учрашувида майдонга тушди. Бу галги ўйинда футболчиларимизга Бекободнинг “Металлург” клуби рақиблик қилди. Дастлабки учта учрашувда икки ғалаба ва битта дуранг қайд этган “Навбаҳор” бу сафар рақибга 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувнинг биринчи бўлим ўрталарида футболчиларимиз ҳисобни очишга эришишди. Мирзоҳид Ғофуровнинг қанотдан узатиб берган тўпини Азизбек Турғунбоев боши билан дарвозага йўллашни уддасидан чиқди. Танаффусга яқин бекободликлар икки бор муваффақият қозонишди. Дастлаб, “Металлург” футболчилари дарвозамизга белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириш орқали ҳисобни очишган бўлса биринчи бўлим сўнггида Турсунбоев дарвозаси иккинчи бор нишонга олинди.Иккинчи бўлимда томонлар биттадан гол уришди. Дастлаб бекободликлар ҳисобни 3:1 кўринишига келтириб қўйишди. Учрашув якунланиши арафасида Алишер Маҳмудов “Металлург” дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди. Айнан шу натижа ҳакамнинг финал хуштаги чалингунча ўзгаришсиз қолди. Жамоамиз учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Акмал Турсунбоев, Ҳасанбой Эргашев, Ғиёс Комилов, Аббос Отахонов, Тоҳир Шамситдинов, Жаҳонгир Меҳмонов, Азизбек Турғунбоев, Рўзимбой Аҳмедов, Мирзоҳид Ғофуров, Дилшод Жабборов, Неманья Йованович. Захирадан майдонга тушганлар: Алишер Маҳмудов, Алишер Мирзаев, Ислом Исоқжонов, Равшан Хурсанов, Абдуазиз Султанов, Акмал Ортиқов.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ