pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Маҳмудовнинг голи ғалабани таъминлади
18.01.2017 16:55

Аввал хабар берганимиздек, бугун “Навбаҳор” Тошкент йиғинидаги навбатдаги назорат ўйинида майдонга тушди. Учинчи учрашувда футболчиларимизга “Қўқон-1912” жамоаси рақиблик қилди. Бугун пойтахтда ёғингарчилик бўлмаганлиги сабабли томонлар келишувга кўра баҳсни табиий чимли майдонда ўтказишга қарор қилишди. Шу сабабли, учрашув “Оқ-тепа” ўйингоҳида эмас Қибрайдаги майдонда ўтказилди. Бир неча дақиқа олдин мазкур учрашув якунига етди. 
Учрашув бошларида футболчиларимиз ҳисобни очиш имконига эга бўлишди. Аммо, Рўзимбой Аҳмедов рақиб дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Аниқроғи ушбу вазиятда Азиз Ашуров тўпни ушлаб олишга эришди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай қўқонликлар ҳисобни очишди. Рақибнинг голига Суҳроб Бердиев муаллифлик қилди. Тез орада вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришга эришишди. Ислом Исоқжоновнинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини ҳужумда ҳаракат қилган Равшан Хурсанов дарвозага жойлаб қўйди.
Иккинчи бўлим бошида захирадан майдонга тушган Алишер Маҳмудов жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Мирзоҳид Ғофуров ўнг қанотдан узатиб берган тўпини ҳимоячилар қайтаргач, Маҳмудов бир ҳаракатда дарвозага жойлаб қўйди. Алишер учинчи назорат ўйинидаги учинчи голини урганлигини ҳам эътироф этиш жоиз. Жаҳонгир Меҳмонов бўлим ўрталарида иккинчи марта огоҳлантириш олиб майдонни тарк этгач, унинг ўрнини томонлар келишувга кўра Илҳом Бойдедаев эгаллади. 2:1 ҳисоби ўйин ҳаками Зокир Қодировнинг финал хуштаги чалингунга қадар ўзгаришсиз қолди ва “Навбаҳор” учинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди.  Яқинда жамоамиз аъзосига айланган сербиялик ҳужумчи Неманья Йованович тиббий кўрикдан ўтганлиги сабабли учрашувда иштирок этмади.
Учрашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди: Акмал  Турсунбоев, Жаҳонгир Меҳмонов, Ғиёс Комилов, Аббос Отахонов, Ҳасанбой Эргашев, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Рўзимбой Аҳмедов, Мирзоҳид Ғофуров, Ислом Исоқжонов, Равшан Хурсанов. Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Тоҳир Шамситдинов, Алишер Маҳмудов, Абдуазиз Султанов, Азизбек Турғунбоев, Алишер Саматов, Алишер Мирзаев.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ