pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Йованович “Навбаҳор”да ўйнайди
16.01.2017 09:54

Эртага жамоамиз аъзолари икки кунлик дам олишдан кейин яна машғулотларни бошлаб юборишади. Хабарингиз борки, мавсумлар оралиғида таркибга бир қатор футболчилар жалб этилиб улар билан шартномалар имзоланмоқда. Бугун сербилик футболчи Неманья Йованович билан шартнома имзоланди. Ўтган мавсумни “Андижон” ва “Қизилқум” клублари сафида ўтказган ҳужумчи билан бир йиллик келишувга эришилди. Ўзбекистондаги фаолиятини 2015 йили “Олмалиқ” клубида бошлаган футболчи олий лигада 57 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол уришга эришган. Йованович фаолияти давомида Югославия, Руминия, Норвегия ва Қозоғистон клублари сафида ҳам тўп сурган.
Шу ўринда айтиш жоизки, Йовановични ўз таркибида кўришни истаган клублар сони бир нечтани ташкил этганди. Ҳужумчи бир неча кун олдин Тошкентга етиб келган бўлиб, ўтган вақт давомида музокаралар олиб борилди. Футболчни бошқа клубга ўтиб кетиши мумкинлигини инобатга олган мураббийларимиз Йованович ҳақида ҳеч қандай маълумот бермасликни айтиб ўтишганди. Айнан шу сабабли ҳужумчини жамоамиз сафига қўшилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарни сайтимиз орқали эълон қилмай тургандик. Шу сабабли, мухлисларимизни тўғри тушунишларини сўраб қоламиз. “Навбаҳор”нинг тўлақонли аъзосига айланган Йованович эртадан жамоамиз машғулотларида қатнашишни бошлайди.
Маълумот учун
Неманья Йованович
1984 йилнинг 14 августида Сербиянинг Неготин шаҳрида туғилган.
Бўйи 191 см.
Амплуаси ҳужумчи.
Тўп сурган жамоалари
2000-2003      “Црвена Звезда”
2001-2002      “Железник”
2002-2003      “Биг Булл"     14 (0)
2003-2007      “Униря Урзичени”   47 (7)
2004              “Аржеш”        4 (1)
2006              “Пандурий”   4 (0)
2007             ”Римнику-Вилча”    16 (4)
2007-2008      “Университатя”        29 (6)
2008-2010      ”Васлуй”        30 (5)
2010    ”Униря Алба-Юлия”            15 (1)
2011    ”Тараз”           29 (7)
2012    “Қайрат”        14 (2)
2012    “Тобол”          9 (2)
2013    “Саннес Ульф”         9 (0)
2014    “Спартак Семей”      30 (7)
2015    “Олмалиқ”     28 (9)
2016    “Андижон”    13 (5)
2016    “Қизилқум”   14 (8)

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ