pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Таркибга тўрт нафар футболчи қўшилди
04.01.2017 20:52

Бугун жамоамиз Тошкентда тўпланиб мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичига киришди. Жамоамиз аъзолари учун вақтинчалик қароргоҳ вазифасини “Ўзбекистон” меҳмонхонаси ўтаб беради. Пойтахтдаги йиғин чоғида таркибга бир қатор янги футболчиларни қўшилиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Куннинг иккинчи ярмида “НБУ-Осиё” ўйингоҳида ўтказилган дастлабки машғулотда бошқа клублардан таклиф этилган дарвозабон Акмал Турсунбоев (“Андижон”), ҳимоячи Ҳасанбой Эргашев (“Шўртан”), ярим ҳимоячи Алишер Мирзаев (“Пахтакор”) ва ҳужумчи Фарруҳ Шотурсунов (“Металлург”)лар иштирок этишди. Кейинги кунларда таркибга яна бир қатор янги ўйинчиларни қўшилишини қўшимча қилиш жоиз.
Жамоамиз аъзолари Тошкентдаги йиғиннинг биринчи кунида “НБУ-Осиё” ўйингоҳининг югуриш йўлакчасидаги машқларни бажаришди. Эртадан эса машғулотлар кунига икки маҳалдан давом эттирилади. 7 январь куни мураббий ва футболчилар Республика спорт тиббиёти илмий амалий марказида тиббий кўрикдан ўтишади. Орадан икки кун ўтиб эса “Олмалиқ” клубига қарши пойтахт йиғинидаги дастлабки назорат ўйини ўтказилади.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

15

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ