pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Дастлабки йиғин якунланди
28.12.2016 16:42

Бугун Наманганда ташкил этилган дастлабки ўқув-машғулот йиғини якунланди. Йиғин сўнггида жамоамиз биринчи лига вакили Уйчининг “Хотира-79” жамоаси билан назорат ўйинида майдонга тушди. “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтган ўйинда уйчиликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашув дебютида Тоҳир Шамситдинов жарима майдончасига етказиб берилган тўпни дарвозага йўллаб ҳисобни очишга эришганди. Биринчи бўлимнинг ўзида Даврон Исоқов ва Соҳиб Абдуллаевлар Акмал Ортиқов дарвозасига биттадан тўп киритиб, “Хотира-79” жамоасини ҳисобда олдинга чиқиб олишини таъминлашди. Футболчиларимизда гол уриш бир қатор имкониятлар бўлишига қарамай ҳисоб ўзгаришсиз қолди. Жамоамиз учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Акмал Ортиқов, Тоҳир Шамситдинов, Азизбек Мамазойитов, Илҳом Бойдедаев, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Ғайрат Жўраев, Азизбек Турғунбоев, Алишер Маҳмудов, Равшан Хурсанов, Абдумалик Абдуллаев. Захирадан майдонга тушганлар: Абдулазиз Султанов, Билол Шарофиддинов, Илҳом Алибоев, Мирзоҳид Маматхонов.
Шу ўринда “Хотира-79” жамоаси сафида фаолиятлари давомида “Навбаҳор” клуби шарафини ҳимоя қилган Соҳиб Абдуллаев Даврон Исоқов, Раҳмон Ўринов, Фарҳод Шокиров Муҳаммад Расулов, Ботир Тўрабоев, Баҳром Йўлдошев, Сардор Теляков ва Санжар Тошпўлатов каби футболчилар тўп суришди.
Учрашувдан кейин футболчиларга янги йил байрами муносабати билан қисқа муддатлик таътил эълон қилинди. Жамоамизнинг навбатдаги йиғини 2017 йилнинг 4 январь санасида Тошкентда бошланади. Айнан шу йиғин чоғида таркибга бир қатор янги футболчиларни қўшилиши режалаштирилган.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ