pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Дўппи-2016": Мўминжонов ва Жабборов кимга овоз беришди?
21.12.2016 14:08

Юртимизда фаолият юритаётган “championat.asia” сайти уч йилдан бери олий лига клублари бош мураббийлари ва сардорлари ўртасида йилнинг энг яхшиларини аниқлаш мақсадида "Дўппи" танловини ўтказиб келмоқда. Бугун 2016 йил якунлари бўйича ўтказилган танлов якунлари эълон қилинди. Унга кўра “Локомотив” жамоасида фаолият юритаётган Мирко Йеличич энг яхши мураббий номинациясида ғолибликни қўлга киритди. Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси номига “Краснодар” клуби ва терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов лойиқ кўрилган бўлса “Локо” ҳужумчиси Тимурхўжа Абдуҳолиқов олий лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди.
“Дўппи” танловида жамоамиз бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ва жамоа сардори Дилшод Жабборовлар ҳам ўз овозлари билан иштирок этишди. Мухлисларимизни вакилларимизни кимларга овоз беришгани қизиқтириши табиий ҳол. Мўминжонов Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси номинациясида Одил Аҳмедов, Виталий Денисов, Сардор Рашидовларга овоз берди. Олий лиганинг энг яхши футболчиси номинациясида бош мураббийимиз Тимурхўжа Абдухолиқов, Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродовлар номоздини кўрсатган бўлса мураббийлар ўртасидаги сўровда Рўзиқул Бердиев, Сергей Лушан, Жамшид Саидовларга овоз берган.
Дилшод Жабборов эса Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси сўровида Одил Аҳмедов, Виталий Денисов, Александр Гейнрихларга овоз берди. Олий лига футболчилари орасидан эса Элдор Шомуродов, Тимурхўжа Абдухолиқов, Жалолиддин Машариповлар номзодини кўрсатган бўлса мураббийлардан Мирко Йеличич, Рўзиқул Бердиев ва Жасур Абдураимовларни қайд этган.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ