pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Навбаҳор” – “Норин” учрашувдан сўнг
29.11.2016 06:11

"Навбаҳор" - "Норин" жамоалари ўртасидаги ўтиш ўйинидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида “Норин” жамоаси бош мураббийи Вали Келдиев ва “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжоновлар иштирок этишди.
Вали Келдиев (“Норин” жамоаси бош мураббийи): - "Навбаҳор" кўп йиллик жамоа. Улар олий лигада қолиш учун жиддий курашишди. "Норин" эса олий лигага чиқиш вазифасини бажармоқчи эди. Аммо, бу ишни уддалай олмадик. Учрашувда жамоамиз ёмон ҳаракат қилмади. Яхши  ўйнаган бўлсакда натижа истаганимиздек бўлмади. Жамоамиз ўйин ташкил этишда яхши ҳаракат қилди, вазиятлар яратилди. Фақат ҳужумларни самарали якунлашда қийналдик. "Навбаҳор" эса имкониятлардан унумли фойдаланиб, дарвозамизни ишғол этди. Хато кузатилгач кейин қандайдир шубҳа пайдо бўлади. Футболда охирги ўйинчи дарвозабон ҳисобланади. Унда босим юқори бўлади. Шу боис дарвозабонимиз бугун кўпроқ босим остида қолгандек туюлди. Шунинг ҳисобига посбонимиз ўзини ўнглай олмади.
Илҳом Мўминжонов (“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи): - Аввало бутун Наманган шаҳрини "Навбаҳор" жамоасини олий лигадаги ўрнини сақлаб қолганлиги билан табриклайман. "Навбаҳор" ҳар доим олий лигада бўлган ва ҳамиша кучлилар сафида қатнашади. Бу билан бутун клуб ва ходимларни на бир маротаба муборакбод этаман. "Навбаҳор"га келишимга Одил Аҳмедовнинг қўнғироғи сабаб бўлган. Аҳмедов билан кўришиб, гаплашиб олгач "Навбаҳор" клубини қабул қилиб олганман. Наманган вилоят ҳокими билан кўришиб, жамоани ҳозирги ҳолатидан олиб чиқишга, олий лигада олиб қолишга ваъда бергандим. Бу ишни ёрдамчиларим билан биргаликда уддалаганимдан бениҳоят хурсандман. "Навбаҳор"нинг ҳолати жуда оғир эди. Аммо, қўл остимдаги футболчилар билан бу ишни уддалашга кўзимиз етганди. Қорли ҳавода олий лига ва биринчи лига жамоалари бир хил даражада футбол кўрсатишади. Бу об-ҳаво жамоалар имкониятини тенглаштириб қўяди. Ҳар йили ПФЛ кубоги бўлади. Ўша мусобақада ҳам биринчи лига жамоалари кўпинча олий лига жамоаларини ютиб қўйишади. Шу боис икки кун олдин жамоага бизни жуда қийин ўйин кутиб турганини алоҳида таъкидлагандим. Майдонни қордан тозаланмаганлигини кеча билгандим. Кеча ўйин олдидан машғулотни айнан шу стадонда ўтказмоқчи бўлгандик. Аммо, қор тозаланмаганлиги боис машғулотни Қибрайдаги майдонда ўтказдик. У ерда ҳам айнан қорда машғулот ўтказдик. Бугун омад бизга кулиб боқди. Омад эса кучлиларга кулиб боқади.  Жамоа 20 декабрга қадар таътилга чиқди. Кейинчалик жамоа таркибида ўзгаришлар бўлади. Асосан маҳаллий футболчиларга эътибор қаратмоқчиман. Наманганлик кўплаб футболчилар олий лиганинг бошқа жамоалар сафида ҳаракат қилишмоқда. Масалан "Нефтчи", "Машъал" жамоалари кўплаб наманганлик футболчилар ўйнашади. Биз ўша футболчиларни жамоага жалб этишга уриниб кўрамиз. Шартномам шу йилнинг охирига қадар мўлжалланган. Энди раҳбарият билан янги шартнома борасида гаплашиб оламиз. Бу масала ҳали кўриб чиқилгани йўқ. Жамоа олдига олий лигада қолиш вазифаси қўйилганди. Яқин кунларда раҳбарият билан учрашамиз ва янги шартнома бўйича келиша олсак, "Навбаҳор" жамоасини кучли бешталикка олиб чиқишга ҳаракат қиламиз.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

15

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ