pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Тажриба ўз сўзини айтди
29.11.2016 06:09

Олий лиганинг ўтиш ўйинида “Норин” жамоаси билан баҳс олиб борган футболчиларимиз ишончли ғалабани қўлга киритиб, “Навбаҳор”ни кейинги мавсумни ҳам кучлилар сафида қатнашишини таъминлашди. Учрашувдан олдин имкониятлар борасида гап кетганида кўпчилик “Навбаҳор”ни ижобий натижани қўлга киритиш имкониятини юқори эканлигини эътироф этганди. Ҳар ҳолда олий лигада иштирок этиб келаётган “лочинлар” гарчи 15-ўринни қўлга киритишган бўлсада таркиб ва ўйин борасида “Норин”дан устунликка эга эдилар. Аммо, учрашувдан бир неча кун олдин ёққан қор томонларнинг имкониятини тенглаштириб қўйди. Боз устига майдон қордан тўлиқ тозаланмаганлиги ҳам майдонда кескин кураш кечишидан дарак берарди.
Якунда тахминлар ўзини оқлаб, мухлислар 90 дақиқа давомида муросасиз курашга гувоҳ бўлишди. Биринчи бўлимнинг учдан бир қисми давомида майдонда тенг кураш кечди. “Лочинлар” кичик устунликка эга бўлишсада тезкор гол уришни уддасидан чиқа олишмади. 18-дақиқада Илҳом Бойдедаев рақиби билан тўп учун курашда қўполлик ишлатиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Сон жиҳатидан камчиликда қолган футболчиларимизнинг юмушлари икки ҳиссага ортди. Шундай бўлсада, тез орада ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Ислом Исоқжонов қанотдан жарима майдончасига ёриб кирган ҳолда дарвозани аниқ нишонга олиб, устунликни таблода ҳам акс эттириб қўйди. Орадан кўп вақт ўтмай Алишер Маҳмудов чамаси 30 метрлардан белгиланган жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни иккитага оширди. Қисқа вақт оралиғидаги икки гол футболчиларимизни хотиржамликка берилишларига замин яратди. Бундан эса “Норин” жамоаси аъзолари самарали фойдаланишди. Ҳимоядаги хатодан кейин Шоҳруҳ Достонов Парванов қўриқлаётган дарвозани нишонга олишга эришди.
Иккинчи бўлимда “Норин” футболчилари кўпроқ ҳужумлар ташкил этишга эътибор қаратишди. Бунинг оқибатида Парванов дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятлар юзага келтирилди. Лекин, қуйи лига вакиллари имкониятларни голга айлантира олишмади. 64-дақиқада Абдумалик Абдуллаев барча масалага нуқта қўйиши мумкин эди. Аммо, рақиб ҳимоячиларидан қочиб кетишга улгурган Абдуллаев дарвозабонни ҳам алдаб ўтган бўлишига қарамай мўлжални олишда бироз адашди. Учрашув якунланиб бораётган бир паллада Алишер Маҳмудов олис массофадан дарвозага зарба йўллаб, ҳисобдаги фарқни иккитага оширди. Ушбу вазиятда Исабоев тўпни ушлаб олгандек туюлганди. Бироқ, тўп унинг қўлларидан сирпаниб чизиқни кесиб ўтди.
Учрашув давомида “Норин” футболчилари катта иштиёқ билан тўп суришди. Аммо, уларнинг мақсадга эришиши учун иштиёқнинг ўзи камлик қилди. Яъни тажриба ўз сўзини айтди.
“Навбаҳор” – “Норин” – 3:1 (2:1). 28 ноябрь. Тошкент. ТТЙМИ ўйингоҳи. 582 томошабин.
Ҳакамлар: Б.Намозов – 8,6, Н.Рўзимов – 8,6, Ф.Ёрмуҳаммедов – 8,6, А.Рисқуллаев - 8.
Назоратчи – Р.Айтеков.
“Навбаҳор”: 34. Артур Парванов, 9. Дилшод Жабборов (С), 10. Алишер Маҳмудов, 21. Аъзам Алиев, 24. Илҳом Бойдадаев, 26. Қаҳрамон Маҳамаджонов, 28. Исломбек Исоқжонов (19. Владислав Алексин, 90), 33. Тоҳир Шамситдинов, 50. Абдумалик Абдуллаев (16. Шоҳжаҳон Аббосов, 88), 51. Азизбек Мамазойитов, 99. Руслан Вагапов (20. Ғайрат Жўраев, 46).
“Норин”: 1. Элдор Исабоев, 4. Фарруҳ Нурлибоев (С), 7. Рустам Аъзамов, 8. Сарварбек Сафаров, 10. Аҳрор Умаржонов (24. Файзулло Жуманқўзиев, 84), 11. Шоҳруҳ Достонов, 17. Шоирбек Рўзиев (6. Достон Ибрагимов, 56), 18. Умарбек Тўхтасинов, 19. Элдор Эргашев, 20. Жавлон Искандаров, 22. Санжар Тўрақулов.
Голлар: И.Исоқжонов (23), А.Маҳмудов (29,84) – Ш.Достонов (34).
Огоҳлантиришлар: Д.Жабборов (39), Ғ.Жўраев (74) – А.Умаржонов (18), С.Сафаров (23).
Четлатишлар: И.Бойдедаев (18) – С.Сафаров (88, 2-огоҳлантириш).
Энг яхши ўйинчилар: А.Маҳмудов – Р.Аъзамов.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ