pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Амалладик...
22.11.2016 20:24

Андижондаги сўнгги учрашув жамоамизни олий лигада қолиш ёки қолмаслигига ойдиклик киритиб берарди. “Соғлом авлод” ўйингоҳида қўлга киритиладиган ютуқ “Навбаҳор”га ҳеч бир ўтиш ўйинисиз “элита”даги фаолиятини давом эттириш имкониятини берарди. Тошкентда “Обод” “Пахтакор”дан мағлубиятга учрайдиган бўлса дуранг натижа ҳам футболчиларимизга ана шундай имкониятни туҳфа қиларди. Лигада қолиш борасида мезбонларнинг вазифаси анча мушкул эди. Улар 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритиш билан бир қаторда “Обод”ни “шерлар”дан очко олишини ҳам кутишлари талаб этиларди.
Юқоридаги жиҳатлар Андижондаги учрашувга бўлган қизиқишни ҳар қачонгидан кўра ортишига замин яратди. Балки об-ҳаво кескин совуб кетмаганида ва майдон оппоқ қор билан қопланмаганида, ўйингоҳ томошабинлар билан тўлиб тошган бўлармиди? Хуллас ўйингоҳ қизиқишларга ҳамоҳанг тарзда гавжум бўлмади. Бир қарашда наманганлик мухлисларнинг сони ҳам кўпроқдек таассурот қолдирди. Мезбон мухлислари ўзлари истаган секторлардан жой олганликлари ва “Навбаҳор” ишқибозлари ўзлари учун ажратилган секторга жойлаштирилганликлари учун ҳам шундай таассурот уйғонган бўлса ажаб эмас. Аммо, бошқа секторларда ҳам наманганлик мухлисларни учратганимизни ҳам инкор эта олмаймиз.
Учрашув хусусида тўхталадиган бўлсак, жамоалар олдига турли вазифалар қўйилганидан келиб чиқиб тўп суришди. Хусусан, мезбонлар кўпроқ ҳужумлар ташкил қилиб имкон қадар кўпроқ гол уришни мақсад қилишган бўлса футболчиларимиз биринчи навбатда дарвоза дахлсизлигини таъминлашга эътибор қаратиб, қарши ҳужумлардан имкон қидиришди. Аммо, қор билан қопланган майдонда мазмунли футбол намойиш этиб бўлмаслиги барчага маълум. Шу сабабли ҳар икки томон футболчилари тўпни олдинга тепиб, шу усул орқали мақсадга эришишга интилишди.
Якунда “Андижон” футболчилари Рўзимбой Аҳмедовнинг 30-дақиқада урган ягона голи эвазига ғалаба қозонишни уддасидан чиқишди. Лекин, ушбу ютуқ “Андижон” жамоасини олий лигада қолиши учун камлик қилди. 0:1 ҳисобини ҳакамнинг финал хуштаги чалингунга қадар сақлаб қолган футболчиларимиз эса 15-ўриндаги мавқеларини сақлаб қолишди. Бир сўз билан айтганда жамоамиз аъзолари дастлабки вазифани амаллашди. Энди “Навбаҳор” олий лигадаги фаолиятини давом эттириш учун 28 ноябрь куни Тошкентда биринчи лигада иккинчи поғонани эгаллаган вилоятимизнинг бошқа бир вакили “Норин” жамоаси билан ўтиш ўйинида куч синашади.
“Андижон” – “Навбаҳор” 1:0 (1:0). 22 ноябрь. Андижон. “Соғлом авлод” ўйингоҳи. 1528 томошабин.
Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев – 8,3, М.Саидқосимов – 8,3, О.Абдувасилов – 8,3, И.Худайдатов - 8.
Назоратчи – Р.Серазетдинов
ПФЛ вакили – А.Иноятов.
«Андижон»: 46. Хуршид Ходжаев, 8. Элман Тагаев (4. Азамат Исроилов, 79), 17. Тимур Васильев, 18. Фарҳод Бекмуратов, 19. Денис Ильеску, 22. Рўзимбой Аҳмедов (10. Анвар Бердиев, 70), 29. Обид Жўрабоев, 32. Алишер Абдувоҳидов (91. Алибобо Раҳматуллаев, 46), 55. Дилшод Жўраев, 89. Бобир Акбаров, 90. Павел Смоляченко.
«Навбаҳор»: 34. Артур Парванов, 7. Акрам Баҳритдинов, 9. Дилшод Жабборов, 10. Алишер Маҳмудов, 21. Аъзам Алиев, 24. Илҳом Бойдадаев, 26. Қаҳрамон Маҳамаджонов, 28. Исломбек Исоқжонов (27. Мурод Тўйчибоев, 89), 33. Тоҳир Шамситдинов, 50. Абдумалик Абдуллаев, 99. Руслан Вагапов (20. Ғайрат Жўраев, 46).
Гол: Р. Аҳмедов (30)
Огоҳлантиришлар: Д. Ильеску (68) - А. Абдуллаев (47), И. Исоқжонов (63), Ғ. Жўраев (78).
Энг яхши ўйинчилар: Р.Аҳмедов - А.Баҳриддинов.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Насаф

21

12

38

3

Пахтакор

21

11

38

4

Бухоро

22

11

38

5

Бунёдкор

22

10

38

6

Машъал

21

9

34

7

Қўқон-1912

22

9

34

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

20

8

31

10

Металлург

22

9

29

11

Қизилқум

21

6

26

12

Сўғдиёна

21

6

23

13

Динамо

22

5

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

22

2

14

16

Обод

22

2

9


 

Олий лига-2017

29/09 "Обод" - "Локомотив"

30/09 "Бунёдкор" - "Машъал"

30/09 "Бухоро" - "Металлург"

30/09 "Қўқон-1912" - "Шўртан"

30/09 "Сўғдиёна" - "Динамо"

30/09 "Олмалиқ" - "Нефтчи"

30/09 "Насаф" - "Қизилқум"

01/10 "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ