pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимиз учинчи ўринни қўлга киритишди
21.11.2016 20:00

Бугун ёшлар биринчилигининг сўнгги тур учрашувларига старт берилди. 30-турда ёшларимиз Олтинкўлда “Андижон” ёшлари меҳмони бўлишди. Мазкур учрашувнинг натижаси мезбонлардан кўра вакилларимиз учун муҳим аҳамиятга эга ҳисобланарди. Ғалаба қозониш орқали ёшларимиз биринчиликни учинчи ўринда якунлашарди. Майдон эгалари 90 дақиқалик баҳс давомида футболчиларимизга муносиб тарзда қаршилик кўрсатишга уринишди. Шундай бўлсада, ёшларимиз ғалаба қозонишни уддасидан чиқишди. Ўйин якунланиши арафасида Билол Шарофитдинов жамоадошлари томонидан бошланган ҳужумни самарали якунлаб, ўйин тақдирини ҳал қилган гол муаллифига айланди.
Ёшлар биринчилигининг айни пайтдаги мусобақа жадвалида “Навбаҳор” ёшлари Бекободнинг “Металлург” клуби ёшлари билан бир хил очко тўплашди. Ёшлар биринчилигининг регламентида очколари тенг бўлиб қолган жамоаларнинг ўринлари ўзаро ўйинлар натижасига кўра аниқланиши белгилаб қўйилган. Рақибларнинг ўзаро ўйинларидаги устунлик эса ёшларимиз томонида. Наманганда ўтган биринчи давра учрашувида вакилларимиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса Бекободдаги баҳсда ҳисоб очилмаганди. Айнан шу сабабли, “Навбаҳор” ёшлари мавсумни фахрли учинчи ўринда якунлашди. Фурсатдан фойдаланиб, мураббий ва футболчиларимизни кичик муваффақият билан табриклаб қоламиз.
“Андижон” – “Навбаҳор” - 0:1 (0:0). 21 ноябрь. Олтинкўл. 58 томошабин.
Ҳакамлар: И.Худайдатов – 8,3, А.Исамутдинов – 8,1, Ф.Комилов – 8,2, С.Йўлдошев - 8.
Назоратчи – Р.Серазетдинов.
«Андижон»: 12. Баракатилло Исроилов, 2. Артур Маматказин, 5. Бобур Ўришев, 10. Бахтиёр Қосимов, 13. Мансур Маҳсудов, 14. Фарруҳ Бекмуратов, 18. Шояд Муллажонов, 26. Фарруҳ Мирзаев, 28. Жаҳонгир Мақсудов (84. Хондамир Юлдашев, 46), 32. Элдор Жонибеков, 45. Солоҳиддин Солоҳиддинов (21. Рўзибой Абдуғаффоров, 58).
«Навбаҳор»: 1. Исроил Обиджонов, 2. Хожиакбар Юнусов, 5. Билол Шарофиддинов   (С), 6. Акбар Холдоров, 7. Хусан Ғаниев, 9. Исломбек Абдуқодиров, 11. Аҳмад Мамадалиев (10. Илҳом Алибоев, 63), 15. Бекзод Турсунов, 18. Ғолиббек Каримов, 19. Шохжаҳон Аббосов (4. Иброҳим Исмоилов, 83), 20. Мурод Тўйчибоев.
Гол: Б.Шарофитдинов (82).
Огоҳлантиришлар: Ж.Маҳсудов (16), Э.Жонибеков (85) – И.Абдуқодиров (20).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ