pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Бунёдкор” – “Навбаҳор”: Учрашувдан сўнг
18.11.2016 01:48

Тошкентда ўтказилган “Бунёдкор” ва “Навбаҳор” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришди.
Илҳом Мўминжонов (“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи): - “Бунёдкор” мамлакатимизнинг кучли жамоаларидан бири саналади. Учрашувга пухта тайёрландик. Тўрт кун давомида Наманганда, кейин саккиз кун мобайнида Тошкентда ҳозирлик кўрдик.
Бу рақибни сўнгги ўйинларини таҳлил қилиб чиқиб, бугун қарши ҳужум тактикасида тўп тепишга маъқул топгандик. Бугунги учрашувда бор куч ва маҳоратларини ишга солиб ҳаракат қилганликлари учун йигитларга раҳмат айтаман. Ушбу баҳсда “Бунёдкор” жамоасига омад етишмади ўйлайман. Негаки, улар кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Шукурки, ҳимоячиларимиз охиригача ўйнади. Шу ўринда дарвозабонимиз Артур Парвановга ҳам алоҳида раҳмат айтаман. Айнан унинг маҳоратини намойиш этиши ҳам якунда бир очкони қўлга киритишимизга замин яратди. Дарвозамизга белгиланган пенальти ва футболчимизга кўрсатилган қизил карточка борасида ҳеч қандай эътироз йўқ. Ўша вазиятда ҳимоячимиз нотўғри иш қилди. У қўли билан ўйнамаслиги керак эди. “Бунёдкор”дек кучли жамоага қарши ўн киши бўлиб тўп суриш жуда қийин. Қизил карточка кўрсатилган бир паллада баҳсни тугашига 20 дақиқача вақт қолганди. Бу Мамазойитовнинг энг катта хатоси бўлди. 22 ноябрь куни Андижонда бўлиб ўтадиган учрашувга бугунданоқ муносиб тарзда тайёргарлик кўришни бошлаймиз.
Сергей Лушан (“Бунёдкор” жамоаси бош мураббийи): - Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборганимиз ва иккита бўлим давомида рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятлар юзага келтириб, бир амаллаб пенальтидан бўлсада жавоб  тўпини кирита олганлигимизни инобатга оладиган бўлсак натижа биз учун энг ёмони эмас. Аслида бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди. Қайсидир маънода омадимиз чопмади. Бунга нима сабаб бўлганлигини билмайман. Футболчилар нима қилишлари керак бўлган ишни амалга оширишди. Лекин, тетиклик етишмади. Таркибга икки кун олдин терма жамоа сафида майдонга тушган ўйинчиларни ҳам киритишга мажбур бўлдик. Шу каби камчиликлар туфайли ўйинимиз юз фоизга чиқмади. Имкониятларимиздан фойдалана олмаганимиз учун очко йўқотдик. Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Буни ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқ. Акрам Комиловнинг сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги сабабли бугун унинг хизматидан фойдалана олмадик. Шу сабабли Шораҳмедовни чап қанотга, Дилшод Аҳмадалиевни эса ўнг қанотга қўйишга қарор қилдик. Шу сабабли Шораҳмедов ўзини бу қанотда қулай тарзда ҳис қилмади. Аҳмадалиев эса ёш футболчилар сирасига киради. Шу сабабли ҳар сафар ҳам ташаббусни ўз қўлига олавермайди. Умуман олганда йигитларга ортиқча эътирозим йўқ. Афсуски, бугун бизнинг кунимиз эмас экан. Аксинча наманганликларнинг куни экан. “Навбаҳор” жамоасини қайд этилган натижа билан табриклайман.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ