pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ғалабага тенг дуранг
18.11.2016 01:31

Жамоамизни навбатдаги турда жиддий синов кутиб турганди. Футболчиларимиз олдида олий лигада қолиш учун “Бунёдкор” майдонида ижобий натижа қайд этишдек мураккаб вазифа қўйилганди. Ғалаба ёки дуранггина “Навбаҳор”ни олий лигада қолиш имкониятларини ошишига хизмат қиларди. Бекободдаги мағлубиятдан кейин бош мураббий вазифасига тайинланган Илҳом Мўминжонов ўтган вақт давомида футболчиларни ҳар томонлама муносиб тарзда тайёрлашга ҳаракат қилди.
Учрашувни “Бунёдкор” футболчилари ҳужумкор руҳда бошлашди. Футболчиларимиз асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, қарши ҳужумларга имконият пойлашди. Вақт ўтгани сайин вакилларимиз ҳам майдонда ўзларини эркин тута бошлашди. Бу борада уларга Артур Парвановнинг муносиб тарздаги хатти-ҳаракатлари сабаб бўлди. Посбонимиз бир қатор вазиятларда маҳорат кўрсатиб, дарвозаси дахлсизлигини таъминлай олди. 29-дақиқага келиб эса ҳисоб очилди. Марказдан олдинга қараб интилган Аъзам Алиев ўнг қанотдаги шериги Абдуллаевни тўп билан таъминлади. Тезкор ҳуумчимиз жарима майдончасига ёриб кириб, ўткир бурчак остидан Зуҳуров қўриқлаётган дарвозани нишонга олди. Бўлимнинг қолган вақти давомида “Бунёдкор” футболчилари вазиятни ўнглаш учун ҳужумкорликни оширган ҳолда тўп суришди. Уларда бир қатор имкониятлар бўлсада, дарвозабон ва ҳимоячиларимиз бехато ҳаракат қилиб, танаффусга 1:0 ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетишга муваффақ бўлишди.
Иккинчи бўлимда “Бунёдкор” футболчилари ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумкорликни оширган ҳолда тўп суришди. Натижада дарвозамиз олдида бир қатор хавфли вазиятлар юзага келтирилди. Артур Парванов бир қатор вазиятларда жамоани голдан сақлаб қолди. 72-дақиқага келиб, мезбонлар ҳисобни тенглаштиришни уддасидан чиқишди. Майдон эгалари навбатдаги бурчак зарбасини амалга оширишгач, Азизбек Мамазойитов дарвозага кириб кетаётган тўпни қўли билан қайтаргани учун дарвозамизга пенальти белгиланди. Мамазойитовни ўзи эса қизил карточка олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлди. 11 метрлик жарима зарбасини эса Достонбек Ҳамдамов аниқ амалга оширди. Ўйиннинг кейинги вақти давомида ушбу дуранг натижаси ўзгаришсиз қолди ва жамоамиз “Бунёдкор” майдонида ғалабага тенг дурангни қайд этди. Эътиборли жиҳати “Навбаҳор” Ўзбекистон чемпионатлари тарихида “қалдирғочлар” майдонидаги дастлабки очкони қўлга киритди.
“Бунёдкор” – “Навбаҳор” – 1:1 (0:1). 17 ноябрь. Тошкент. “Бунёдкор” ўйингоҳи. 507 томошабин.
Ҳакамлар: В.Цейтлин – 8,8, Р.Серазетдинов – 9,0, А.Снетков – 9,0, Д.Акмалов – 9.
Назоратчи – А.Ҳотамов.
ПФЛ вакили – Н.Лутфулин.
“Бунёдкор”: 25. Мурод Зуҳуров, 2. Акмал Шораҳмедов (С), 8. Жавлон Иброҳимов, 9. Минори Сато (14.Баҳодир Насимов 60), 10. Элдор Шомуродов, 16. Дилшод Аҳмадалиев, 17. Достон Ҳамдамов, 19. Забиҳилло Ўринбоев, 22. Рустам Ашурматов, 29. Отабек Шукуров, 30. Юрица Бульят.
“Навбаҳор”: 34. Артур Парванов, 7. Акрам Баҳриддинов, 9. Дилшод Жабборов (С), 10. Алишер Маҳмудов (48.Азизбек Турғунбоев 83), 21. Аъзам Алиев, 24. Илҳом Бойдедаев, 28. Ислом Исоқжонов, 33. Тоҳир Шамситдинов, 50. Абдумалик Абдуллаев (19.Владислав Алексин 88), 51. Азизбек Мамазойитов, 99. Руслан Вагапов (20.Ғайрат Жўраев 64).
Голлар: Д.Ҳамдамов (72-пен.) - А.Абдуллаев (30).
Огоҳлантиришлар: Д.Аҳмадалиев (40), А.Шораҳмедов (53) - И.Исоқжонов (33), А.Парванов (90+3).
Четлатиш: А.Мамазойитов (71).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ