pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Металлург” ҳар томонлама устунлик қилди
04.11.2016 23:40

Бекободдаги ўйин натижаси жамоамиз учун ўта муҳим эди. “Металлург” майдонида ғалаба қозониш орқали олий лигада қолиш борасидаги имкониятларни ўнглаб олиш имконияти юзага келарди. Лекин, футболчиларимиз бу сафар ҳам ишончни оқлай олишмади. 90 дақиқалик баҳс давомида “Металлург” жамоаси аъзолари рақибдан ҳар томонлама устун эканликларини амалда исботлаб, йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилишди. Ушбу мағлубиятдан кейин жамоамиз мусобақа жадвалида икки поғона пастлаб, чемпионат якунланишига икки тур қолганида 15-ўринни банд этиб турибди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида майдон эгалари устунликка эришишди. Шундай бўлсада, футболчиларимиз ҳисобни очишга эришишди. Бу вазиятда Абдумалик Абдуллаев рақиб ҳимоячиларидан тўпни олиб қўйди ва улардан қочиб кетиб дарвозани нишонга олди. Ҳисоб очилгач, мезбонлар ҳужумкорликни оширишди. “Металлург” футболчилари Корнийчук дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Ҳимоячиларимиз 22-дақиқага қадар бехато тарзда ҳаракат қилишди холос. Эсонқуловнинг тўп оширишидан кейин қулай вазиятга чиқиб борган Тошматов якуний зарбани беришда хатога йўл қўймади – 1:1. 32-дақиқада эса Эсонқулов бу сафар Абдуллаевга имконият яратиб берди. “Металлург” тўпурари ҳам вазиятдан самарали фойдаланди.
Бўлимнинг якуний қисмида “Металлург” жамоамиз ҳимоясида юзага келган хатолардан кейин яна иккита гол уришга эришди. 43-дақиқада Корнийчук билан яккама-якка вазиятга чиқиб борган Зоҳид Абдуллаев “дубль”ни расмийлаштирди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Дилмурод Каримов чап қанотда тўпга эга чиқиб, дарвозанинг олис бурчагини нишонга олди. Мезбонларнинг икки голига қадар футболчиларимизда ҳисобни тенглаштириш учун яхшигина имкониятлар бўлганлигини айтиш жоиз. Дастлаб Маҳмудовнинг 24 метрлардан амалга оширган жарима зарбасидан кейин Султонов тўпни қайтариб қолган бўлса Маҳмудовнинг бурчакдан узатган тўпини Турғунбоев дарвозага йўллай олмади. Зарбага бирозгина аниқлик етишмади.
Уч тўп фарқи билан олдинда бораётган “Металлург” футболчилари иккинчи бўлимни анча хотиржам тарзда ўтказишди. Мезбонлар хотиржамликка берилишган бўлсада ташаббусни рақиб томонига ўтишига имкон беришмади. Аксинча устунликни ўз қўлларида сақлаб турган ҳолда яна бир бор муваффақият қозонишди. 73-дақиқада ҳимоячиларимизнинг навбатдаги хатосидан кейин Жавоҳир Эсонқулов ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Танаффусдан кейин футболчиларимизда кам бўлсада имкониятлар бўлди. Дастлаб Маҳмудовнинг 25 метрлар чамаси узоқликдан амалга оширган жарима зарбасига аниқлик етишмаган бўлса кейинчалик Алексиннинг чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кириб, дарвоза томон берган зарбасидан кейин Султонов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди. Бир сафар Артур Парванов дарвозасини муқаррар голдан сақлаб қолганлигини ҳам қўшимча қилиш жоиз. Ўша вазиятда Зоҳид Абдуллаевнинг кучли зарбасидан кейин  Парванов тўпни ажойиб сейв намойиш этиб майдон ташқарисига чиқариб юборди. Хуллас иккинчи бўлимда бошқа эътиборга молик воқелик кузатилмади.
Таркибда маҳоратли футболчиларни етишмаслиги “Навбаҳор”ни зарарига ишламоқда. Айрим ўйинчилар жароҳат туфайли Бекободдаги баҳсда иштирок эта олмаганликлари ҳам панд берди. Бир тур олдин жароҳат олган Тоҳир Шамситдиновни майдонга туша олмаганлиги ҳам таркибни кучсизланишига олиб келди. Давралар оралиғида олиб борилган селекция ишларидаги хатоликлар “Навбаҳор”ни савиясиз жамоалардан бири деб эътироф этилишига сабаб бўлмоқда.
“Металлург” – “Навбаҳор” – 5:1 (4:1). 4 ноябрь. Бекобод. “Металлург” ўйингоҳи. 2323 томошабин.
Ҳакамлар: В.Цейтлин – 9,0, А.Сидоров – 8,3, Д.Сайлалов – 8,6, Р.Кападзе - 9.
Назоратчи – Б.Галеев.
ПФЛ вакили – Н.Лутфулин
“Металлург”: 32. Суҳроб Султонов, 4. Ҳикмат Ҳошимов (С), 6. Дилмурод Каримов (11. Фарруҳ Шотурсунов, 77), 8. Аюбхон Нўъмонов (9. Фарҳод Намозов, 62), 13. Жавоҳир Эсонқулов (77. Саид Абдужабборов, 77), 14. Даврон Каримқулов, 15. Зоҳид Абдуллаев, 17. Мирғиёз Сулейманов, 22. Мурод Тошматов, 40. Ислом Қобилов, 70. Жаҳонгир Абдумўминов.
“Навбаҳор”: 12. Александр Корнийчук (34. Артур Парванов, 46), 7. Акрам Баҳриддинов, 9. Дилшод Жабборов (С), 10. Алишер Маҳмудов, 21. Аъзам Алиев, 24. Илҳом Бойдедаев, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 28. Ислом Исоқжонов, 48. Азизбек Турғунбоев (51. Азизбек Мамазойитов, 64), 50. Абдумалик Абдуллаев (19. Владислав Алексин, 79), 99. Руслан Вагапов.
Голлар: М.Тошматов (22), З.Абдуллаев (32,43), Д.Каримов (45), Ж.Эсонқулов (73) - А.Абдуллаев (10).
Огоҳлантиришлар: И.Қобилов (37), Ж.Абдумўминов (49), З.Абдуллаев (90+2) – А.Турғунбоев (15), Қ.Маҳаммаджонов (61).
Энг яхши ўйинчилар – З.Абдуллаев – Р.Вагапов.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ