pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Тажриба етишмади
03.11.2016 19:30

Ёшлар биринчилигининг 28-турида Бекободда “Металлург” жамоаси меҳмони бўлган ёшларимиз бу сафар дуранг билан чекланишди. Бекободдаги ўйинда мураббийлар асосан ёшларга эътибор қаратишди. Жавоҳир Олимжонов, Шаҳзод Ҳамидов, Аҳмад Мамадалиев каби ёшларимиз меҳмонда тўп суришларига қарамай анча ишончли тарзда ҳаракат қилиб кўпчиликда илиқ таассурот қолдиришди. Аслида футболчиларимиз “Металлург” майдонида ғалабага лойиқ ўйин намойиш этишганди. Аммо, ёш футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида юзага келтирилган имкониятларни голга айлантира олишмади. Гол уриш борасида Илҳом Алибоев, Ислом Абдуқодиров, Шаҳзод Ҳамидов, Хусан Ғаниев ва Аҳмад Мамадалиевлар қулай вазиятлардан фойдалана олишмади. Ёшларимиз ишончли тарзда ҳаракат қилишган бўлишсада, бироз тажрибасизлик қилиб очко йўқотишди.
Ушбу дуранг натижадан кейин мусобақа жадвалида ёнма-ён жой олган рақиблар ўз ўринларини сақлаб қолишди. Қаршининг “Насаф” жамоасида “Металлург” ва “Навбаҳор”ни қувиб ўтиш имкони юзага келганди. Аммо, қаршиликлар ўз майдонларида “Нефтчи” билан дуранг қайд этиб, учинчи поғонага кўтарилиб олиш имкониятини йўққа чиқаришди.
“Металлург” – “Навбаҳор” – 0:0. 3 ноябрь. Бекобод. "Металлург" ўйингоҳи. 125 томошабин.
Ҳакамлар: Р.Кападзе – 8,2, О.Умаров – 8,0, Х.Худойбердиев – 8,0, И.Абдулаков - 8.
Назоратчи – Б.Галеев.
“Металлург”: Т.Тўйчиев, З.Акбаралиев, Ш.Жалилов, М.Нуралиев, Х.Сатторов, Д.Одилов, У.Худоёров, М.Қаҳрамонов, У.Раҳимов, С.Тошпўлатов, З.Бобоев.
“Навбаҳор”: М.Маматхонов, А.Мамазойитов, Б.Шарофиддинов, Б.Турсунов, И.Абдуқодиров (А.Жалилов), И.Алибоев (Х.Ғаниев), А.Мамадалиев (И.Исмоилов), Ж.Олимжонов, Ш.Ҳамидов (А.Ғуломов), Ғ.Каримов, М.Тўйчибоев.
Огоҳлантиришлар: З.Бобоев (90+1) – Б.Турсунов (64).

 

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ