pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Қизилқум”га кучимиз етмади
29.10.2016 19:10

Cўнгги турларда ғалаба нималигини билмай келаётган жамоамиз Намангандаги охирги учрашувда қандай қилиб бўлмасин уч очкони қўлга киритиши талаб қилинарди. Тайёргарлик ҳам шундан келиб чиққан ҳолда кўрилганди. Футболчиларимиз биринчи бўлимда яхшироқ ҳаракат қилиб, гол уриш учун бир қатор имкониятларга эга бўлишсада, вазиятларни голга айлантира олишмади. Танаффусдан кейин эса жамоамизни “Қизилқум”га кучи етмади ва қаторасига учинчи мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди.
Учрашувнинг биринчи бўлими давомида дарвозалар олдидаги хавфли вазиятлар сони у қадар кўп бўлмади. Меҳмонлар асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, қарши ҳужумлар учун пайт пойлашгани боис футболчиларимизда кўпроқ ҳужум уюштириш имкони юзага келди. Тезкор ҳужумчимиз Абдумалик Абдуллаев икки бор жарима майдончасига ёриб киришга эришган бўлсада, якуний зарбаларни йўллашда хатоликка йўл қўйиб, гол уриш имкониятини йўққа чиқарди. Бундан ташқари Алишер Маҳмудов ва Дилшод Жабборовлар томонидан амалга оширилган жарима зарбаларидан ҳам наф чиқмади. Меҳмонлар 13-дақиқада ҳисобни очиш учун яхшигина имкониятга эга бўлишди. Жасур Ҳасановнинг чап қанотдан жарима майдончасига етказиб берган тўпини Неманья Йованович деярли бўш дарвозага йўллаши мумкин эди. Парванов ушбу ҳолатда маҳоратини намойиш этиб голга имкон бермади. 30-дақиқада эса Акрам Баҳриддинов Ислом Исоқжоновга гол учун яхшигина имконият яратиб берганди. Исоқжоновнинг 12 метрлардан тепган тўпини Эркин Жабборов майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди. Бўлим якунланиши арафасида эса Парванов Илҳом Юнусовнинг бурчакдан тўппа-тўғри дарвозага йўллаган тўпини қайтариб қолди.
Иккинчи бўлим биринчисидан фарқ қилди. Танаффусга қадар футболчиларимизга ҳужумлар ташкил этиш учун имконият яратиб, қарши ҳужум учун имконият қидирган “Қизилқум” футболчилари умуман бошқача тактикада тўп суришди. Бу ҳол тез орада ҳисобни очилишига олиб келди. Илҳом Юнусов чап қанотдан бошланган ҳужумни самарали тарзда якунлаб, Парванов дарвозасини нишонга олди. Футболчиларимиз вазиятни ўзгартириш мақсадида ташаббусни қўлга олишга уриниб кўришди. Бир сафар Аъзам Алиевнинг 27 метрлардан тепган тўпини Жабборов майдон ташқарисига чиқариб юборган бўлса қолган ҳужумларни муваффақиятли якунлашда вакилларимизга аниқлик етишмади. 62-дақиқада эса Воҳид Шодиев ўзини кўрсатди. Жарима майдончасига яқин жойда тўпни ўзига ўнглаб олган ҳужумчи Парванов билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва иккинчи гол муаллифига айланди.
Икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган “Қизилқум” футболчилари учрашувнинг қолган вақти давомида анча хотиржам тарзда тўп суриб, ҳимояда ҳам бехато ўйин кўрсатишди. Футболчиларимиз ҳисобни қисқартириш учун ҳарчанд уринмасинлар ҳаракатлардан ҳеч қандай самара чиқара олишмади. Бу сафар ҳам мағлубиятга учраган жамоамиз олий лигада қолиш борасидаги имкониятини янада пасайтириб юборди.
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 0:2 (0:0). 29 октябрь. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 
Ҳакамлар: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, А.Раҳимов.
Назоратчи – А.Абдуллаев.
ПФЛ вакили – А.Фролов.
“Навбаҳор”: 34. Артур Парванов, 7. Акрам Баҳритдинов (27. Мурод Тўйчибоев, 78), 9. Дилшод Жабборов (С), 10. Алишер Маҳмудов, 21. Аъзам Алиев, 24. Илҳом Бойдедаев, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 28. Исломбек Исоқжонов, 33. Тоҳир Шамситдинов (51. Азизбек Мамазайитов, 69), 50. Абдумалик Абдуллаев, 99. Руслан Вагапов (48. Азизбек Турғунбоев, 54).
“Қизилқум”: 1. Эркин Жабборов, 5. Гиорги Квесиешвили, 8. Акмал Рустамов (70. Нодир Камолов, 79), 14. Файзулло Қамбаров, 25. Азизбек Усмонов, 27. Илҳом Юнусов, 44. Эркин Бойдуллаев (С), 55. Жасур Ҳасанов, 84. Неманья Йованович, 86. Воҳид Шодиев (10. Баҳриддин Ваҳобов, 69), 99. Алишер Юсупов (98. Бекзод Ғанижонов, 58).
Голлар: И.Юнусов (50), В.Шодиев (62).
Огоҳлантиришлар: А.Алиев (37), И.Бойдедаев (76) – В.Шодиев (38).

 

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги,

1/8 финал

23.05.2017


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ