pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимиз мағлубиятдан қутулиб қолишди
28.10.2016 17:05

Ёшлар биринчилигининг 27-турида ёшларимиз Навоийнинг “Қизилқум” ёшларини қабул қилишди. Биринчиликда юқори ўринлар учун курашаётган футболчиларимиз Қаршидаги йирик мағлубиятдан кейин мусобақа жадвалидаги мавқеини сақлаб қолиш учун бу сафар ғалаба қозонишни мақсад қилган ҳолда майдонга тушишганди. Аммо, вакилларимизга бу сафар ҳам ғалаба қозониш насиб этмади.
Биринчи бўлимнинг дастлабки қисми анча осуда ўтди. Жамоалар ҳужум ташкил этишган бўлсада хавфли вазиятларни яратишда фаоллик кўрсата олишмади. 19-дақиқага келиб меҳмонлар ҳисобни очишди. Навоийликларнинг чап қанотдан бошланган ҳужумини Орзу Раззоқов гол билан якунлади. Ёшларимиз тез орада ҳисобни тенглаштиришни уддасидан чиқишди. Азизбек Турғунбоевнинг тўп оширишидан кейин Владислав Алексин рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб, ҳисобни тенглаштирди. Танаффусга яқин меҳмонлар иккинчи голни ҳам уришга эришишди. 39-дақиқада бурчакдан ошириб берилган тўпни Саиджон Ҳайитов боши билан дарвозани нишонга олиб, ҳисобни 1:2 бўлишини таъминлади.
Иккинчи бўлим бошларида Шоҳжаҳон Аббосов қисқа вақт оралиғида икки марта огоҳлантириш олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Ёшларимиз камчиликдан қолишган бўлсада фаолликни оширган ҳолда ҳаракат қилишди. Натижада рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятлар юзага келтирилди. Ана шундай ҳужумлардан бири гол билан якунланди. Азизбек Турғунбоевнинг жарима майдончасига узатиб берган тўпини Жавоҳир Олимжонов боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Футболчиларимиз кейинги вақт давомида ҳам фаол тарзда тўп суришди. Аммо, қарши ҳужум чоғида “Қизилқум” ҳисобни тенглаштиришга эришди. Захирадан ўйинга қўшилган Шукур Жумабоев жаримадан узатиб берилган тўпни қабул қилиб олган ҳолда дарвозага аниқ зарба йўллаб, меҳмонларни учинчи бор олдинга олиб чиқди. Учрашув якунланиши арафасида вакилларимиз мағлубиятдан қутулиб қолишни уддасидан чиқишди. Аҳмад Мамадалиев жарима майдончаси ичида чалиб йиқитилгач, Раҳимов “Қизилқум” дарвозасига пенальти белгилади. Пенальтини Ислом Абдуқодиров аниқ амалга ошириб, якуний натижани дуранг бўлишини таъминлади.
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 3:3 (1:2). 28 октябрь. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 198 томошабин.
Ҳакамлар: А.Раҳимов – 8,2, И.Носиров – 8,1, А.Жабборов – 8,3, Э.Турсунов - 9.
Назоратчи – А.Абдуллаев.
“Навбаҳор”: 1. М.Маматхонов, 2. А.Мамазойитов, 5. Б.Шарофиддинов, 6. А.Холдоров (11. А.Мамадалиев, 51), 7. В.Алексин (10. И.Алибоев, 56), 9. И.Абдуқодиров, 14. Ш.Ҳамидов, 15. Ж.Олимжонов, 17. А.Турғунбоев, 19. Ш.Аббосов, 20. М.Тўйчибоев.
“Қизилқум”: 12. В.Раҳимов, 5. С.Ҳайитов, 8. М.Қосимов, 9. О.Раззақов, 11. С.Жаҳонов, 17. О.Нарзуллаев (71. Э.Акбаров, 81), 18. С.Шодмонов (14. Р.Асланов, 63), 25. Ф.Жўраев, 70. Н.Камолов, 77. Ш.Жўраев (7. Ш.Жумабоев, 46), 98. Ғ.Давронов.
Голлар: В.Алексин (26), Ж.Олимжонов (58), И.Абдуқодиров (90+3-пен.) – О.Раззақов (19), С.Ҳайитов (39), Ш.Жумабоев (81).
Огоҳлантиришлар: Ш.Аббосов (50), А.Мамазойитов (89) – М.Қосимов (70).
Четлатиш: Ш.Аббосов (51, 2-огоҳлантириш).

 

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон чемпионати, 12- тур


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ