pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Мураббийлар қандай фикрда?
22.10.2016 22:47

“Насаф” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилан матбуот анжуманида ОАВ вакилларининг саволларига “Навбаҳор” жамоаси менеджери Равшан Бозоров ҳамда “Насаф” жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиевлар жавоб беришди.
Р.Бозоров: Ўйин ҳақида гап кетганида “Насаф” жамоаси учрашувда ҳақли равишда ғалабага эришди. Афсуски бизни ўйинимиз чиқмади. Бунга эса асосий таркибнинг олти нафар футболчисини майдонга тушмаганлиги сабаб бўлди. Уч нафар футболчимиз дисквалификация туфайли қолганлар эса жароҳат боис учрашувда иштирок эта олишмади. Уларнинг ўрнига ёшлар хизматидан фойдаланишга мажбур бўлдик. Ёшларимизда эса “Насаф”дек кучли жамоага қарши баҳсда тажриба етишмаганлиги сабабли анча қийналишди. Рақиб савия жиҳатидан анча кучли эди. Натижа ҳам шундан келиб чиқиб қайд этилди. Ёшларни асосий таркибда муносиб тарзда тўп суришлари учун маълум вақт керак бўлади. Жорий йилги мавсумда секин-аста эртамизни белгилаб берадиган футболчиларга имконият бериб келмоқдамиз. Бу ҳол ўз самарасини бериши лозим. Жамоамиз олдига олий лигада қолиш вазифаси қўйилган. Иккинчи даврада тақвимга кўра тўққизта учрашувни сафарда ўтказамиз. Имкон қадар учрашувларда очко олишга интилмоқдамиз. Лекин, бу борада осон бўлаётгани йўқ. Қайдадир ўйинимиз чиқмаяпти ёки бошқа сабаба туфайли очколарни бой бермоқдамиз. “Бухоро”га қарши ўз майдонимизда ўтган сўнгги ўйиннинг биринчи бўлимида устунликка эга бўлгандик. Танаффус пайтидаги четлатишлар сабаб иккинчи бўлимда имкониятни бой бердик. “Шўртан” билан ўтган баҳсда эса ғалаба қозонаётган бўлишимизга қарамай сўнгги сонияларда мағлубиятга учрадик. Хуллас нимадир етишмаяпти. Қолган турларда ижобий натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. “Навбаҳор” олий лигадан тушиб кетмаяди деган умиддаман.
Р.Бердиев: - Биринчи навбатда мухлисларга ва ОАВ вакилларига табрик учун раҳмат айтиб ўтаман. Туғилган кунда бундай табриклар ва қутловларни эшитиш ёқимли. Ўйин борасида гап кетганида, якуний натижа ҳам устунликни тўлиқ биз томонда бўлганлигини кўрсатиб турибди. Бугун “Навбаҳор”дан ҳар томонлама устунлик қилдик. Бунинг самараси ўлароқ йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Чиройли ва мазмунли ўйин орқали мухлисларимизни ҳурсанд қилдик деб ўйлайман. Футболчиларимизга ғалаба учун раҳмат айтаман. Улардан ҳар доим шундай ҳужумкор, эркин ва чиройли ўйин кўрсатишни талаб қиламиз. Футболчилар олдига шунча гол уринглар, бугун туғилган куним деб кўрсатма бермаганман. Уларни олдига уч очкони қўлга киритиш вазифа қилиб қўйгандик. Муҳими ғалаба саналади. Баҳс давомида гол уриш учун бир қатор имкониятларга эга бўлдик. Шу сабабли нафақат олтита балки ундан ҳам кўпроқ гол уришимз мумкин эди. Чинданам олдимизда “Локомотив” жамоасига қарши муҳим учрашув кутиб турибди. “Темирйўлчилар”га қарши баҳсда ҳам мухлисларимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ