pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Вазифа бажарилмади
14.10.2016 21:05

«Бухоро» билан ўйин жамоамиз учун муҳим аҳамиятга эга эди. Фақатгина ғалаба қозониш орқали футболчиларимиз мусобақа жадвалидаги аҳволларини бироз бўлсада яхшилаб олиш имконига эга бўлишарди. Шу сабабли, клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби томонидан футболчилар олдига фақат ғалаба қозониш вазифасини қўйишганди. Учрашувнинг биринчи қисмида вакилларимиз ўз олдиларига қўйилган вазифани бажариб, 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан танаффусга чиқиб кетишганди. Аммо, иккинчи бўлимда “Бухоро” футболчилари устунликни қўлга олиб, Намангандан уч очко билан қайтишга эришишди.
Ўйинни ҳужумкор руҳда бошлаган футболчиларимиз дебютдаёқ ҳисобни очишлари мумкин эди. Аммо, рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб борган Абдумалик Абдуллаев имкониятдан фойдалана олмади. Аниқроғи Омонов маҳорат кўрсатиб, дарвозаси дахлсизлигини таъминлади. Бунга бухороликлар Чемиртаннинг зарбаси билан жавоб қайтаришди ва бу сафар Корнийчук тўпга эгалик қилди. Кейинчалик Маҳмудов ва Исоқжоновларга ҳам гол уриш учун имкониятлар юзага келган бўлсада якуний зарбалар ноаниқ кўриниш олганлиги сабабли ҳисоб очилмади. 35-дақиқада мухлисларимиз дастлабки голга гувоҳ бўлишди. Акрам Баҳриддинов рақиб ҳимоячиларин алдаб ўтган ҳолда жарима майдончасига ёриб кирди ва дарвоза сари зарба йўллади. Омонов тўпни қайтаришга эришган бўлсада Дилшод Жабборов такрорий зарба билан дарвозани нишонга олди – 1:0. Орадан бироз вақт ўтгач Баҳриддинов Исоқжоновга қула            й вазият яратиб берди. Аммо, Исоқжонов якуний зарбани йўллашда хатога йўл қўйди. Бўлим охирларида “Бухоро”да ҳисобни тенглаштириш учун яхшигина имкониятга эга бўлганди. Ҳимоячиларимиз тўпни дарвоза чизиғидан қайтариб қолишга муваффақ бўлишди.
Биринчи бўлим якунлангач, Исоқжонов ва Пардаевлар кийим алмаштириш хонасига кириб кетаётган вазиятда ўзаро тортишиб қолишгач, футболчилар бир-бирлари билан ўзаро ҳисоб-китоб ишларига киришишди. Бунинг оқибатида Намозов ҳар икки жамоадан икки нафардан футболчини четлатди. Жамоамиздан Дилшод Жабборов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов меҳмонлардан эса Шавкат Муллажонов ва Баҳодир Пардаевлар учун учрашув барвақт якунланди.
Етакчи футболчиларимиз майдондан четлатилгач, танаффусдан кейин устунлик “Бухоро” жамоаси томонига ўтди. Бунга меҳмонларнинг таркибини маҳоратли футболчилардан ташкил топганлиги сабаб бўлди. Шу сабабли Муллажонов ва Пардаевларни майдонда йўқлиги “Бухоро”га ортиқча қийинчилик туғдирмади. Натижада, меҳмонлар иккинчи бўлим бошларида ҳисобни тенглаштиришди. 52-дақиқада Шавкат Саломовнинг тўп оширишидан кейин Ибрагимов дарвозани нишонга олди. Учрашувнинг қолган вақти давомида бухороликларнинг бир қатор ҳужумлари хавфли тус олди. Футболчиларимиз Абдуллаевни яккама-якка вазиятга чиқаришга интилишган бўлсада, бундан ҳеч наф чиқмади. Ўйин якунланиб бораётган бир паллада, Саломов яна бир бор меҳмонлар етакчиси эканлигини амалда исботлади. Айнан Шавкатнинг чиройли тарзда тўп оширишидан кейин Мерзляков Корнийчук қўриқлаётган дарвозани иккинчи бор нишонга олиб, “Бухоро”нинг ғалабасини таъминлади.
“Навбаҳор” – “Бухоро” - 1:2 (1:0). 14 октябрь. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар: Б. Намозов – 8,4, Р. Серазетдинов – 8,7, А. Калилин – 8,7, А. Шукуруллаев - 9.
Назоратчи – А. Ҳотамов.
ПФЛ вакили – В. Лёткин.
“Навбаҳор”: 12. Александр Корнийчук, 7. Акрам Баҳриддинов, 9. Дилшод Жабборов (С), 10. Алишер Маҳмудов (27. Мурод Тўйчибоев, 75), 21. Аъзам Алиев, 24. Илҳом Бойдедаев, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 28. Ислом Исоқжонов, 33. Тоҳир Шамсиддинов, 50. Абдумалик Абдуллаев (19. Владислав Алексин, 90), 63. Дорджи Сангаджиев (16. Шоҳжаҳон Аббосов, 86).
“Бухоро”: 30. Асилбек Омонов, 8. Саламат Қуттибоев (7. Суҳроб Неъматов, 82), 10. Шавкат Саломов (С), 18. Баҳодир Пардаев, 19. Жасур Ҳасанов (93. Максимилиан Фомин, 41), 23. Александр Мерзляков, 55. Шавкат Муллажонов, 61. Азиз Ибрагимов, 70. Вадим Чемиртан (11. Санъат Шихов, 78), 85. Руслан Мельзиддинов, 87. Алишер Саноев.
Голлар: Д. Жабборов (35) – А. Ибрагимов (51), А. Мерзляков (89).   
Огоҳлантиришлар: А. Баҳриддинов (90+1) – А. Ибрагимов (36), М. Фомин (71).
Четлатишлар: Д. Жабборов (танаффусда), Қ. Маҳаммаджонов (танаффусда) – Б. Пардаев (танаффусда), Ш. Муллажонов (танаффусда).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ