pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимиз ғалабани сақлаб қола олишмади
13.10.2016 18:22

Ёшлар биринчилигининг навбатдаги турида “Навбаҳор” ёшлари “Бухоро” жамоаси тенгқурлари билан куч синашишди. Сўнгги учта ўйинда кетма-кет ғалабаларни қўлга киритган ёшларимизда бу сафар ҳам уч очкони қўлга киритиб, мусобақа жадвалидаги мавқеларини мустаҳкамлаб олиш имкони мавжуд эди. Аммо, бу сафар ёш футболчиларимиз ғалаба қозона олишмади. 
Учрашувнинг биринчи бўлими давомида ўйин асосан майдон марказида кечди. Жамоалар ҳужумлар ташкил этиб, хавфли вазиятлар яратишга интилишди. Лекин, биринчи бўлимнинг учдан икки қисми ортда қолганида дарвозалар олдида эътиборга молик хавфли вазиятлар кузатилмади. Бўлим охирларига бориб бухороликлар уч бор ҳисобни очиш учун яхшигина имкониятларга эга бўлишди. Дастлаб Жалолиддин Убайдуллаевнинг тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтган бўлса кейинги ҳужумда Нодир Давлатов Мирзоҳид Маматхонов билан ёлғиз қолгач, якуний зарбани беришда хатога йўл қўйгани учун ҳисобни оча олмади. Кейинчалик Убайдуллаевнинг 20 метрлардан тепган тўпни Маматхонов қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бўлим охирлаб бораётган бир паллада Ғайрат Жўраев ҳам гол уриш учун яхшигина имкониятга эга бўлсада, дарвозага зарба йўллай олмади. Бу вазиятда Насимов футболчимизга зарба бериш имкон бермади.
Иккинчи бўлимда футболчиларимиз ҳужумкорликни оширишди. Бу эса рақиб дарвозаси олдидаги хавфли вазиятлар сонини ошишига хизмат қилди. Лекин, ёшларимиз бир қатор имкониятлардан самарали тарзда фойдалана олишмади. Ҳисобни очиш учун Владислав Алексин, Хусан Ғаниев, Ғайрат Жўраев ва Билол Шарофиддиновларда имкониятлар бўлсада, “Бухоро” дарвозасига йўл топишни имкони бўлмади. 74-дақиқада Ғайрат Жўраевнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Акбарали Холдоров дарвозага аниқ йўллаб, дастлабки гол муаллифига айланди. Ўтказиб юборилган голдан кейин бухороликлар вазиятни ўнглаш мақсадида олдинга интилишди. Натижада меҳмонлар тез орада ўртадаги мувозанатни тиклашди. Жалолиддин Убайдуллаев чап қанотдан олдинга интилиб, тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Жарима майдончаси ичида Сардор Сулаймонов тўпни гавдаси билан Маматхонов қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди.
Учрашувнинг қолган вақти давомида ҳар икки жамоа футболчиларида ҳисобни ўзгартириш учун имкониятлар бўлсада 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа ўйин якунига қадар ўзгаришсиз қолди.
“Навбаҳор” – “Бухоро” - 1:1 (0:0). 13 октябрь. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар: А. Шукуруллаев, И. Носиров, А. Жабборов, Р. Одилов.
Назоратчи – А. Ҳотамов.
“Навбаҳор”: 1. М. Маматханов, 2. А. Мамазойитов, 6. А. Холдоров (72. А. Жалилов, 89),  9. И. Бойдедаев (5. Б. Шарофиддинов, 46), 10. В. Алексин (8. Ф. Умаралиев, 75), 11. А. Мамадалиев (7. Х. Ғаниев, 26), 14. Ш. Ҳамидов, 17. А. Турғунбоев, 18. Ғ. Каримов, 19. Ш. Аббосов, 20. Ғ. Жўраев.
“Бухоро”: 25. Ш. Насимов, 2. М. Жумаев, 3. Б. Омонов, 4. Н. Ҳасанов, 5. С. Фозилов, 6. С. Сулаймонов, 7. С. Ашуров (77. Ж. Ҳайриев, 85), 9. Э. Дилмуродов (22. А. Жўраев, 77), 14. Н. Давлатов (10. Н. Умуров, 46), 17. Ж. Убайдуллаев, 27. М. Муҳиддинов.
Голлар: А. Холдоров (74) - С. Сулаймонов (83).
Огоҳлантиришлар: Ғ. Каримов (51) - С. Ашуров (42), Н. Умуров (47).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

15

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Бунёдкор

15

5

21

8. Машъал

15

5

20

9. Металлург

15

6

20

10. Қизилқум

15

5

20

11. Динамо

15

4

19

12. Навбахор

15

4

19

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ