pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Назорат баҳсида яшиллар ғолиб
10.10.2016 17:26

“Бухоро” жамоаси билан ўтадиган учрашувга тайёргарлик кўраётган жамоамиз аъзолари бугун икки тарафламали назорат ўйинида майдонга тушишди. Асосий таркиб вакиллари асосан ёшлар жамоаси сафида шуғулланаётган футболчилар билан куч синашишди. Баҳс футболчиларнинг ўйин амалиётини бир маромда ушлаб туриш учун ташкил этилганлиги сабабли бўлимлар 30 дақиқадан иборат бўлди. Назорат ўйинининг биринчи бўлимида Владислав Алексин “яшиллар” сафида ҳаракат қилиб, асосий таркиб аъзолари дарвозасига иккита гол уришга эришди. Иккинчи бўлим давомида дарвозаларни нишонга олиш учун ҳар икки томонда имкониятлар юзага келди. Хусусан Алексинда Парванов дарвозасини нишонга олиш учун ҳам имконият юзага келганди. Лекин, гол кузатилмади ва назорат баҳсида “яшиллар” 2:0 ҳисобида ғолиб бўлишди. Мазкур ўйиннинг иккинчи бўлимида ёшлар сафида “Навбаҳор” футбол клубига қарашли “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг иқтидорли тарбияланувчилари ҳам майдонга тушишди. Эътиборли жиҳати, ёшлар ўзларини йўқотиб қўйишмади ва кўпчиликда илиқ таассурот қолдиришди. 
Назорат баҳсида жамоалар таркиби қуйидагича кўринишга эга бўлди.
“Қизиллар”: Александр Корнийчук, Тоҳир Шамситдинов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Мурод Тўйчибоев, Азизбек Мамазойитов, Дилшод Жабборов, Алишер Маҳмудов, Акрам Баҳриддинов, Дорджи Сангаджиев, Ислом Исоқжонов, Шоҳжахон Аббосов (Владислав Алексин).
“Яшиллар”: Артур Парванов, Жавоҳир Олимжонов, Руслан Вагапов, Шаҳзодбек Ҳамидов, Ғолиббек Каримов, Билол Шарофиддинов, Азизбек Турғунбоев, Аҳмад Мамадалиев, Ғайрат Жўраев, Акбарали Холдоров, Владислав Алексин. Захирадан майдонга тушганлар: Илҳом Алибоев, Абдулазиз Жалилов, Хусан Ғаниев, Отабек Давлатов, Аюб Жўраев, Бекзод Турсунов, Фарруҳ Умаралиев, Абдурауф Ғуломов, Ислом Каримов.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ