pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Қўқон-1912” - “Навбаҳор”: Учрашувдан сўнг
01.10.2016 22:31

Мамлакат чемпионатининг 24-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ҳамда “Навбаҳор” жамоаси бош менеджери Равшан Бозоровлар ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди.
Равшан Бозоров (“Навбаҳор” жамоаси бош менеджери): - Бугунги учрашув қизиқарли руҳда ўтди. Мухлислар ҳам ўйиндан қониқишди. Учрашувда олти очко учун кураш кечди. Умуман олганда жамоалар майдонда тенгма-тенг ўйин кўрсатишди. Якунда “Қўқон-1912” жамоаси, ҳам биз ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Сабаби ҳар икки жамоада ҳам гол уриш учун бир қатор имкониятлар юзага келганди. Қайд этилган дуранг натижани ҳаққоний бўлди деб айта оламан. Иккинчи даврадан ўрин олган деярли барча учрашувларда Артур Парванов дарвозани ҳимоя қилиб келаётганди. “Пахтакор” билан ўтган ўйиндан кейин руҳий томондан тушкунликка тушиб қолганди. Бундан ташқари унда енгил жароҳат бор эди. Айнан шу сабабли жамоа дарвозасини Александр Корнийчук қўриқлади. Мурод Тўйчибоев ҳақида гап кетганида, иккита ўйинда қўпол хатоларга йўл қўйди. Ҳимоячимиз олий лигадаги дастлабки мавсумни ўтказаётганлиги сабабли қандайдир чарчоқ аломатлари кўзга ташланди. Шунинг учун таркибда ўзгаришни амалга оширдик. Ушбу ўзгаришлар чарчоқ аломати ва жароҳат билан боғлиқ бўлди.
Нўъмон Ҳасанов (“Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи): - Учрашув бошида тезкор гол уришга эришгандик. Шундай бўлсада, ҳимояда йўл қўйилган хато туфайли ўз дарвозамиздан ҳам тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик. Голдан сўнг йигитларнинг ўйинлари қовушмади. Футболчиларимиз ижобий натижани қўлга киритиш учун қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Лекин, “Навбаҳор” жамоаси бугун чиройли ўйин кўрсатди. Меҳмонлар муносиб рақиб эканликларини исботлашди. Қайд этилган дуранг натижаси ўйинга яраша бўлди деб ўйлайман.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

15

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ