pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Сафардаги илк очко қўлга киритилди
01.10.2016 17:53

24-турдан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” жамоалари учрашувига бўлган қизиқиш анча юқори эди. Мусобақа жадвалининг қуйи қисмида жой олган қўшниларнинг ўзаро ўйинида қайд этиладиган натижа ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим ахамиятга эга бўлиб, ғалабани қўлга киритган томон лигада қолиш имкониятларини анча ошириб оларди. Кескинлиги билан алоҳида ўринга эга бўлиб келган “дерби” қарама-қаршилигига айнан шу жиҳатни қўшилиши эса ўйинни анча шиддатли ўтишига замин яратарди. Ҳар ҳолда жамоалар учун очколар ўта зарур ҳисобланарди.
Ўйини ахамияти юқори бўлганлиги дастлабки дақиқаларда кўзга ташланди. Яъни ҳар икки жамоа футболчилари босимни ҳис қилган ҳолда тўп суришди. Бу жиҳат тезкор голларга олиб келди. Дастлаб Тоҳир Шамсиддинов тўпни дарвозабонга оширишда хатога йўл қўйди. Суҳроб Бердиев тўпга эга чиқиб Корнийчук билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Бир қарашда Корнийчук тўпни қоидани бузмаган ҳолда қайтаргандек туюлганди. Аммо, ҳакам дарвозамизга пенальти белгилади. Носир Отақўзиев белгиланган жарима зарбасини аниқ амалга ошириб ҳисобни очди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай мезбонлар ҳимоячиси Гожкович ҳам тўпни Ашуровга оширишда хатога йўл қўйди. Тезкор футболчимиз тўпга эга чиқди ва мезбонлар дарвозасини нишонга олиб ҳисобни тенглаштирди.
Кейинги вақт давомида ҳар икки жамоа футболчилари босимни пайсайтириш мақсадида курашни асосан майдон марказига кўчиришди. Шу сабабли дарвозалар олдида айтарли хавфли вазиятлар кузатилмади. 26-дақиқада Абдумалик Абдуллаев иккинчи бор рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиққанди. Аммо, бу сафар Азиз Ашуров маҳоратини намойиш этиб, дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. 36-дақиқада қўқонликлар ҳам ҳисобни ўзгартириш учун яхшигина имкониятга эга бўлишганди. Достон Турсунов жаримадан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллагач Корнийчук маҳорат кўрсатиб, тўпни қайтариб қолди. Биринчи бўлимнинг қолган вақти давомида дарвозалар олдида бошқа эътирофга лойиқ вазият кузатилмади.
Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа футболчилари биринчи навбатда эҳтиёткорликка эътибор қаратишди. Айнан шу сабабли, учрашувнинг учдан икки қисми ортда қолган вазиятда ҳам дарвозалар олдидаги хавфли вазиятлар сони у қадар кўп бўлмади. Вақт ўтгани сайин мезбонлар ташаббусни қўлга олишди. Гол уриш учун бир қатор имкониятларга эга бўлишсада, гол уришни уддасидан чиқа олишмади. Ўз навбатида футболчиларимизда ҳам ҳисобни ўзгартириш имкони бўлганди. Аммо, Абдуллаев икки Сангаджиев бир вазиятда дарвозага йўл топа олишмади. Ўйин охирларида ҳам Абдумалик жуда қулай имкониятни қўлдан бой берди. 1:1 ҳисоби ҳакамнинг финал хуштаги чалингунга қадар ўзгаришсиз қолди ва жамоамиз меҳмондаги дастлабки очкони қўлга киритди.
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” - 1:1 (1:1). 1 октябрь. Қўқон. “Марказий” ўйингоҳ. 5700 томошабин.
Ҳакамлар: В.Агишев - 8,5, Р.Нўъмонов - 8,3, С.Еремеев - 8,3, Ж.Жалимов - 9.
Назоратчи – С.Нажафалиев.
ПФЛ вакили – А.Фролов.
“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 4. Миржалол Қурбонов, 9. Носир Отақўзиев (С), 10. Отабек Ҳайдаров (7. Отабек Зокиров, 58), 20. Достон Турсунов (5. Жалил Кимсанов, 79), 55. Дарко Гожкович, 70. Собир Ҳамидов, 75. Иброҳим Раҳимов, 83. Никола Валентич, 90. Суҳроб Бердиев, 99. Жавоҳир Сидиқов.
“Навбаҳор”: 12. Александр Корнийчук, 9. Дилшод Жабборов (С), 10. Алишер Маҳмудов, 16. Шоҳжаҳон Аббосов (7. Акрам Баҳриддинов, 65), 21. Аъзам Алиев, 24. Илҳом Бойдедаев, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 28. Ислом Исоқжонов, 33. Тоҳир Шамсиддинов, 50. Абдумалик Абдуллаев, 63. Дорджи Сангаджиев.
Голлар: Н.Отақўзиев (2-пен.) - А.Абдуллаев (5).
Огоҳлантиришлар: Д.Турсунов (23), Н.Валентич (48),  - А.Корнийчук (1), Ғ.Жўраев (78), Д. Сангаджиев (80).
Энг яхши ўйинчилар: Н.Отақўзиев - Д.Сангаджиев.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 22-тур

21.09.2017


Ўтган ўйинлар

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

20

14

45

2

Бухоро

21

11

37

3

Насаф

20

11

35

4

Пахтакор

20

10

35

5

Бунёдкор

21

9

35

6

Қўқон-1912

21

9

34

7

Машъал

20

9

33

8

Навбахор

21

8

32

9

Олмалиқ

20

8

31

10

Металлург

21

8

26

11

Қизилқум

21

6

26

12

Динамо

21

5

22

13

Сўғдиёна

20

6

22

14

Шўртан

21

6

19

15

Нефтчи

21

2

13

16

Обод

21

2

9


 

Олий лига-2017

21/09 "Локомотив" - "Пахтакор"

21/09 "Шўртан" - "Навбаҳор"

21/09 "Динамо" - "Бунёдкор"

22/09 "Машъал" - "Бухоро"

22/09 "Металлург"-"Қўқон-1912"

22/09 "Нефтчи" - "Сўғдиёна"

22/09 "Қизилқум" - "Олмалиқ"

22/09 "Обод" - "Насаф"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ