pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Тарбияланувчиларимиз Ўзбекистон чемпиони!
01.10.2016 15:06

Бугун Наманганда 2005 йилда туғилган болалар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати якунланди. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, мусобақанинг финалига Наманган вилояти ва Тошкент шаҳри терма жамоалари йўл олишганди. Ўзбекистон чемпионатининг финал учрашувида вилоят терма жамоаси ўзагини ташкил этган “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби тарбияланувчилари 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритиб, 2005 йилда туғилган футболчилар ўртасида Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлишди. Вакилларимизга ғолибликни тақдим этган голларга Муҳаммадсодиқ Абдуллаев ва Диёр Баҳромжоновлар муаллифлик қилишди. Тошкент шаҳри вакилларининг ягона жавоб тўпи Лазизбек Ҳакимов ҳисобига ёзилди.
Финал учрашуви якунига етгач, мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Ғолиб ва совриндорларга чемпионат медаллари ва дипломлар топширилди. Вилоятимиз терма жамоаси аъзолари кичик олтин медалларга сазовор бўлишди. Тошкент шаҳри вакиллари фахрли иккинчи ўринни эгаллаб кумуш медалларга лойиқ топилишган бўлса ярим финалда имкониятни бой берган Навоий ва Тошкент вилояти вакиллари бронза медаллари билан тақдирланишди. Шунингдек, турли номинациялар бўйича энг яхшилар аниқланиб уларга ҳам махсус совғалар топширилди. Ўзбекистон чемпионатида Наманган вилояти терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган тарбияланувчиларимидан Диёр Баҳромжонов “Энг яхши ҳужумчи”, Фирдавс Умаралиев эса “энг яхши ёш футболчи” деб топилишди.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ