pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Кичик дерби”да ғалаба
30.09.2016 18:01

Навбатдаги турда ёшларимиз Қўқонда “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлишди. Юқори ўринлар учун курашаётган ёшларимизни бу сафар ҳам ғалабани қўлга киритишлари кутилганди. Гарчи футболчиларимизга Қўқонда осон бўлмасада, якунда уч очкони қўлга киритиб, “кичик дерби”да ютуқни нишонлашди.
Учрашувни майдон эгалари ҳужумкор руҳда бошлашган бўлсада, ёшларимиз ҳисобни очишди.. 15-дақиқа ўтиб бораётган бир паллада Ғайрат Жўраев жарима майдончасига ёриб кирди ва ҳимоячини алдаган ҳолда Рибкин қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди. Биринчи бўлимнинг қолган вақти давомида қўқонликлар ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор имкониятларга эга бўлишди. Аммо, футболчиларимиз 1:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қолишди. Танаффусга оз вақт қолганида Бекзод Турсунов иккинчи бор огоҳлантирилиб майдонни тарк этгач ёшларимизнинг юмушлари мушкуллашди.
Иккинчи бўлимни ҳужумкор руҳда бошлаган “Қўқон-1912” ёшлари ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор имкониятларга эга бўлишди. Бироқ, ҳимоячиларимиз ва дарвозабонимиз ҳужумлар чоғида бехато ҳаракат қилишди. Шундай бўлсада, Муҳаммаданас Ҳасанов 62-дақиқада дарвозамизга белгиланган жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. Ёшларимиз камчиликда қолишган бўлсада, ғалабани таъминловчи голни уришни уддасидан чиқишди. 78-дақиқада захирадан майдонга тушган Билол Шарофиддинов футболчиларимизнинг навбатдаги ҳужумини самарали якунлади. Учрашувнинг кейинги вақти давомида гол уриш учун ҳар икки жамоа вакилларида ҳам гол уриш учун имконият бўлсада 1:2 ҳисоби ўзгаришсиз қолди.
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” - 1:2 (0:1). 30 сентябрь. Қўқон. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар: Д.Жалимов, Ш.Аъзамов, Қ.Собиров, Н.Тошматов.
Назоратчи – С.Нажафалиев.
“Қўқон-1912”: 13. Н.Рибкин (30. И.Абдуллаев, 46), 5. Д.Тулашев (88. И.Мухторов, 86), 6. Б.Акрамов, 9. Достон Мелиқўзиев, 11. Н.Йўлдошев, 14. А.Маматхўжаев (28. А.Олимов, 46), 15. С.Исақов, 22. М.Ҳасанов, 23. И.Алимбоев (10. А.Раҳмонов, 65), 27. И.Охунжонов, 49. Д.Баратов (18. Б.Мусулмонов, 68).
“Навбаҳор”: 1. М.Маматхонов, 2. А.Мамазойитов, 4. Р.Вагапов, 8. Б.Турсунов, 9. И.Абдуқодиров (7. Х.Ғаниев, 64), 11. А.Мамадалиев (18. Ф.Умаралиев, 42; 72. А.Жалилов, 89), 14. Ш.Ҳамидов (10. И.Алибоев, 75), 15. Ж.Олимжонов, 17. А.Турғунбоев, 19. В.Алексин (5. Б.Шарофиддинов, 70), 20. Ғ.Жўраев.
Голлар: М.Ҳасанов (62) - Ғ.Жўраев (15), Б.Шарофиддинов (78).
Огоҳлантиришлар: Б.Мусулмонов (73) - Б.Турсунов (32), И.Алибоев (86).
Четлатиш: Б.Турсунов (39, 2-огоҳлантириш).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ