pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Устунлик ҳисобда ҳам акс этди
24.09.2016 20:20

Навбатдаги турда “Навбаҳор”ни жиддий рақиб кутиб турганди. Гарчи “Пахтакор” жорий йилги мавсумда совринли ўринлар учун курашиш имкониятидан маҳрум бўлсада, сўнгги турларда анча ишончли ўйин кўрсатиб очколар захирасини тўлдириб бораётганди. Таркиблар борасида ҳам тавофут борлиги сабабли “лочинлар”га осон бўлмаслиги аниқ эди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида “Пахтакор” жамоасининг устунлиги кўзга ташланди. Тошкентликлар бу ҳолни натижада акс эттиришни уддасидан чиқишди. 28-дақиқада Станислав Андреевнинг чап қанотдан олдинга интилиб жарима майдончасига ошириб берган тўпини Жавоҳир Соҳибов Парванов дарвозасига боши билан жойлаб қўйишга эришди. Голга қадар ва танаффусгача бўлган вақт оралиғида дарвозалар олдида бир қатор қулай вазиятлар юзага келганлигини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Бу борада меҳмонлар футболчиси Жамшид Искандеров етакчилик қилди. Яъни Жамшидда уч марта гол уриш имкони бўлди. Искандеровнинг ўйин бошидаги зарбасидан кейин Парванов тўпни қайтариб қолган бўлса футболчининг қолган иккита зарбаси мўлжалга аниқ бормади. Аввалига зарба анча баланддан кетган бўлса 21-дақиқада “Навбаҳор”ни голдан дарвоза тўсини қайтариб қолди.
Футболчиларимиз ҳам гол уришлари мумкин эди. Дастлаб Абдуллаев ҳимоячилардан қочиб кетиб яхшигина вазиятга чиқиб борганди. Аммо, рақиб ҳимоячилар футболчимизга имкон беришмади. Кейинчалик Баҳриддиновга ҳам “Пахтакор” ҳимоячилари қулай вазиятда зарба беришга имкон беришмади. 34-дақиқада Исоқжоновнинг тепган тўпини Андреев дарвоза чизиғидан қайтариб қолишга эришди.
Иккинчи бўлимни футболчиларимиз фаол тарзда бошлашган бўлсада, “Пахтакор” биринчи бўлимдаги ташаббусни қўлдан бой бермади. Ҳар томонлама устунликка эришган “шерлар” танаффусдан кейин Парванов дарвозасига яна тўртта тўп уриб ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйишди. Бунга эса футболчиларимиз ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган бир паллада эса Шоҳжаҳон Аббосов ягона жавоб тўпи билан жавоб бера олишди холос.
“Навбаҳор” – “Пахтакор” - 1:5 (0:1). 24 сентябрь. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 3416 томошабин.
Ҳакамлар: Р.Бобомуродов – 8,7, Х.Шодмонов – 8,7, С.Ҳакимов – 9,0, Б.Юльчараев – 9.
Назоратчи – М.Исмоилов.
ПФЛ вакили – Н.Лутфулин.
“Навбаҳор”: 34. Артур Парванов, 7. Акрам Баҳритдинов, 9. Дилшод Жабборов (С), 10. Алишер Маҳмудов, 21. Аъзам Алиев (19. Владислав Алексин, 73), 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 27. Мурод Тўйчибоев, 28. Исломбек Исоқжонов, 50. Абдумалик Абдуллаев, 51. Азизбек Мамазаитов (48. Азизбек Турғунбоев, 35), 63. Дорджи Сангаджиев (16. Шоҳжаҳон Аббосов, 75).
“Пахтакор”: 16. Александр Лобанов, 4. Аднан Ораховац, 5. Акбар Исматуллаев (24. Даврон Ҳошимов, 53), 7. Азим Аҳмедов (44. Григорий Аҳмедов, 74), 9. Жалолиддин Машарипов, 10. Жамшид Искандеров, 14. Жамшид Болтабоев (48. Темир Толипов, 63), 15. Жавоҳир Соҳибов, 21. Камолиддин Тожиев (С), 28. Станислав Андреев, 55. Жасур Ҳакимов.
Голлар: Ш.Аббосов (90+2) - Ж.Соҳибов (29,86), А.Аҳмедов (53), Ж.Ҳакимов (62), Ж.Искандеров (77).
Огоҳлантиришлар: Д.Жабборов (66) - Ж.Болтабоев (14), Г.Аҳмедов (88).
Энг яхши ўйинчилар: Д.Сангаджиев – Ж.Машарипов.

 

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Насаф

21

12

38

3

Пахтакор

21

11

38

4

Бухоро

22

11

38

5

Бунёдкор

22

10

38

6

Машъал

21

9

34

7

Қўқон-1912

22

9

34

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

21

8

32

10

Металлург

22

9

29

11

Қизилқум

22

6

27

12

Сўғдиёна

21

6

23

13

Динамо

22

5

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

22

2

14

16

Обод

22

2

9


 

Олий лига-2017

29/09 "Обод" - "Локомотив"

30/09 "Бунёдкор" - "Машъал"

30/09 "Бухоро" - "Металлург"

30/09 "Қўқон-1912" - "Шўртан"

30/09 "Сўғдиёна" - "Динамо"

30/09 "Олмалиқ" - "Нефтчи"

30/09 "Насаф" - "Қизилқум"

01/10 "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ