pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимиздан ишончли ғалаба
23.09.2016 18:19

Ёшлар биринчилигининг навбатдаги турида “Навбаҳор” ёшлари Тошкентнинг “Пахтакор” клубидаги тенгқурлари билан куч синашди. Учрашувни муросасиз руҳда ўтиши олдиндан маълум эди. Сабаби, ҳар икки жамоа ҳам жорий йилги мавсумда юқори ўринлар учун интилаётганди. “Пахтакор” 22-турдан кейин 43 очко жамғариб мусобақа жадвалида иккинчи ўринни банд этиб турганди. Ёшларимиз эса 37 очко билан тўртинчи ўриндан жой олишганди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоа азоларида гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлсада, ўйингоҳга йиғилган мухлислар битта голга гувоҳ бўлишди холос. 22-дақиқада Шоҳжаҳон Аббосов жарима майдончаси ичида рақибларни алдаб ўтган ҳолда “Пахтакор” дарвозасини аниқ нишонга олди. Голга қадар ёшларимиздан Аббосов, Холдоровлар, меҳмонлардан эса Каримов ва Тўраевларда яхшигина вазиятлар юзага келганди. Вакилларимизнинг зарбалари йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. Тошкентликлар томонидан амалга оширилган зарбалардан кейин дарвозабонимиз маҳоратини намойиш этиб, дарвозаси дахлсизлигини таъминлади. Танаффусга қадар Маматхонов Толиповнинг зарбасини ҳам бартараф этишга эришди. Ўз навбатида Абдуқодиров ҳам иккита вазиятни кўкка совурди.
Иккинчи бўлимда ҳам мухлислар зерикиб қолишмади. Танаффусдан кейин фаолликни оширган “Пахтакор” ёшлари 55-дақиқага келиб ҳисобни тенглаштиришди. Садилоевнинг тўп оширишидан кейин Тимур Турдиев 14 метрлардан дарвозага аниқ зарба йўллашни уддасидан чиқди. Ҳисоб тенглашгач, ёшларимиз ўйин суръатини оширишди. Бир қатор имкониятлар юзага келган бўлсада, анча вақтга қадар “Пахтакор” дарвозасини нишонга олишни имкони бўлмади. Биргина Аббосовнинг ўзида учта вазият бўлсада, ҳисобни ўзгартиришни уддасидан чиқа олмади. 80-дақиқада футболчиларимиз мақсадларига етишди. Ғайрат Жўраевнинг қанотдан ошириб берган тўпини Хусан Ғаниев боши билан ажойиб тарзда дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Эътиборли жиҳати Ғаниевни захирадан майдонга тушганига кўп бўлмаганди. Орадан бироз вақт ўтиб, Мамадалиевни Аҳмедов ўз жарима майдончаси ичида чалиб йиқитгани учун ҳакам пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширган Ғайрат Жўраев ғалабани мустаҳкамлади – 3:1. Мавсумдаги 11-ғалабасини қўлга киритган ёшларимиз очколар сонини 40 тага етказиб олишди ва мусобақа жадвалида учинчи ўринга кўтарилиб олишди. 
“Навбаҳор” – “Пахтакор” - 3:1 (1:0). 23 сентябрь. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 181 томошабин.
Ҳакамлар: Б.Юльчараев - 8,1, Р.Одилов - 8,7, А.Жаббаров - 8,7, А.Ражаббаев - 9.
Назоратчи – М.Исмоилов.
“Навбаҳор”: 1. М.Маматхонов, 2. Т.Шамситдинов, 5. Ҳ.Юнусов (15. Ж.Олимжонов, 25), 6. А.Холдоров (7. Х.Ғаниев, 79), 8. Б.Раҳимов, 9. И.Бойдедаев, 11. А.Мамадалиев (14. Б.Турсунов, 86), 17. И.Абдуқодиров (72. Ш.Ҳамидов, 48), 18. Ғ.Каримов, 19. Ш.Аббосов (10. И.Алибоев, 86), 20. Ғ.Жўраев (4. Б.Шарофиддинов, 85).
“Пахтакор”: 1. Н.Ҳамидов (30. Б.Эргашев, 46), 6. А.Отахонов (34. Ш.Нишанов, 45), 7. А.Тўраев (23. Ю.Абдувоҳидов, 77), 8. И.Каримов, 10. Б.Асқаров, 15. Р.Хурсанов, 19. Т.Толипов, 21. Б.Садилоев, 22. Г.Аҳмедов, 29. С.Синдаров, 38. Ж.Юсупов (5. И.Турғунбоев, 81).
Голлар: Ш.Аббосов (22), Х.Ғаниев (80), Ғ.Жўраев (84-пен.) – Т.Турдиев (55).
Огоҳлантиришлар: Ш.Аббосов (45+1), Ғ.Жўраев (49), А.Мамадалиев (78), Ғ.Каримов (89) - С.Синдаров (45+1).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Насаф

21

12

38

3

Пахтакор

21

11

38

4

Бухоро

22

11

38

5

Бунёдкор

22

10

38

6

Машъал

21

9

34

7

Қўқон-1912

22

9

34

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

21

8

32

10

Металлург

22

9

29

11

Қизилқум

22

6

27

12

Сўғдиёна

21

6

23

13

Динамо

22

5

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

22

2

14

16

Обод

22

2

9


 

Олий лига-2017

29/09 "Обод" - "Локомотив"

30/09 "Бунёдкор" - "Машъал"

30/09 "Бухоро" - "Металлург"

30/09 "Қўқон-1912" - "Шўртан"

30/09 "Сўғдиёна" - "Динамо"

30/09 "Олмалиқ" - "Нефтчи"

30/09 "Насаф" - "Қизилқум"

01/10 "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ