pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Обод” - “Навбаҳор”: Учрашувдан сўнг
17.09.2016 11:33

“Обод” - “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангач ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Навбаҳор” бош менеджери Равшан Бозоров ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтарди: - Ўйинни умумий оладиган бўлсак, хунук аҳволда баҳсни бой бердик. Натижа ҳам ўйинга яраша бўлди. Нима сабабдан бундай бўлганлигини ҳозир билмайман. Хато ва камчиликларимини ўрганиб чиқиб, ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз. Рақибни енгил тарзда ҳаракат қилишига нима сабабдан имкон берилганини тушунмадим. Балки, йигитлар ўзларини тайёрлай олишмагандир ёки қизишиб кетишдимикин, очиғи ҳозир бу ҳақда бирор-бир жўяли фикр билдириш мушкул. Бугун барча ҳимоячиларимиз жуда ёмон ўйин кўрсатишди. Олий лигада тўп сурадиган нафақат ҳимоячи балки ҳар қандай футболчи тўпни осонлик билан ўзига бўйсундириб, жамоадошига аниқ етказиб бера олиши шарт. Дилшод Жабборов чарчаб қолгани йўқ. Ушбу футболчимиз сўнгги ўйинларда жароҳат билан ўйнамоқда. Шу сабабли унга майдонда тўп суриш осон бўлмаяпти. Иккинчи даврани дастлабки турида “Локомотив”га йирик ҳисобда имкониятни бой берган бўлсакда, бугунгидан кўра яхшироқ ўйин кўрсатгандик. Бугун энг ёмон ўйинимизни ўтказдик. Бир сўз билан айтганда айни пайтда саволларга аниқ жавоб қайтаришда ҳам қийналмоқдаман. Тажриба борасида рақибдан кам эмасдик. Жамоавий ўйин ва айрим футболчиларнинг индивидуал ҳаракатлари туфайли ютқаздик деб ўйлайман.
Ўйиндан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Обод" клуби директори Фарҳод Сафаров иштирок этди: - Ўйин биз учун қийин ўтди, сабаби анчадан буён ғалаба нималигини билмай келаётгандик. Учрашув бошидаёқ Тимур Ҳакимов тўп киритгани йигитларга қўшимча ишонч бағишлади. Футболчилар танаффусда берилган кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди. Бугунги ўйиндан қониқдик. Жаъфар Ирисметов ўйин бошланишига икки соат қолганида ҳам базада биз билан бирга эди. Афсуски, соғлиғи бироз ёмонлашгани боис унга жавоб бердик. Насиб қилса, кейинги ўйинларда у захира ўриндиғида бўлади. Ўйинчиларимизга ўзи бевосита кўрсатмалар бериб туради. Учрашувга ҳам жамоани Ирисметов тайёрлаган. Ҳозир жамоа бироз қийин ҳолатда, сабаби охирги ўрин бизни қониқтирмайди. Шунинг учун ҳам кўпроқ ҳужумга эътибор беришга ва гол уришга интилаяпмиз. Чиройли ўйин эмас, натижа тарихда қолади дейишади. Биз айни пайтда натижа кўрсатишимиз керак, бунга мажбурмиз.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ