pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Обод” – “Навбаҳор”: ПРЕВЬЮ
16.09.2016 00:09

Жамоамизнинг ушбу турдаги рақиби Тошкентнинг «Обод» клуби 2016 йилги чемпионатда илк маротаба олий лигада қатнашмоқда. Шу сабабли, рақибларнинг ўзаро ўйинлари борасидаги статистикаси атиги битта учрашувни ташкил этмоқда. Наманганда бўлиб ўтган биринчи давра учрашувида футболчиларимиз 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишган. 30 апрель куни “Марказий” ўйингоҳда ўтган учрашувда Акрам Баҳриддинов ва Дилшод Жабборовларнинг голларига Павел Соломин ягона гол билан жавоб қайтарганди. Бундан ташқари рақиблар мавсумлар оралиғида ҳам ўртоқлик учрашувида ҳам куч синашишган. Қишда “Обод” майдонида ўтказилган назорат ўйинида 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилганди.
Жорий йилги чемпионатнинг 21-туридан кейин “Обод” жамоаси мусобақа жадвалида 12 очко жамғарган ҳолда сўнгги ўринни банд этиб турибди. Пойтахтликлар 21 та учрашувнинг учтасини ўз фойдаларига ҳал қилишган. Яна учта ўйинда эса “Обод” рақиблари билан муроса кўчасини танлашга мажбур бўлган. 15 та ўйинда эса имконият бой берилган. Тошкент жамоаси рақиблар дарвозасига 15 марта йўл топа олган холос. Ўз навбатида ўз дарвозаларида 44 та тўп олиб чиқишга мажбур бўлишган. Эътиборли жиҳати Тошкентдаги учрашув ҳаками Зокир Қодиров Наманганда ўтган баҳсни ҳам бошқарганди.
Тошкентнинг “Обод” жамоаси 2013 йили ташкил топган. Олдинги мавсумлар давомида жамоа аъзолари биринчи лигада иштирок этишган. 2015 йилги мавсум якунига кўра пойтахтликлар биринчи лигада ғолибликни қўлга киритиб, кучлилар сафида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ