pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимиз имкон беришмади
15.09.2016 19:49

Бугун мамлакат ёшлар биринчилигининг 22-тур учрашувларига старт берилди. «Навбаҳор» ёшлари ушбу турда Тошкентда “Обод” жамоаси меҳмони бўлишди. Сўнгги икки турда очко олишни уддасидан чиқа олмаган футболчиларимиз бу сафар майдонга фақат ғалаба иштиёқида тушганликларини амалда исботлашди. Натижа ҳам шунга яраша бўлди. Ёшларимиз меҳмонда тўп сурганликларига қарамай рақибдан ҳар томонлама устун эканликларини амалда намойиш этишди. Якунда қайд этилган 3:0 ҳисобидаги ютуқ устунликни қайси жамоа томонида бўлганлигидан далолат бермоқда.
Учрашув борасида гап кетганида, ёшларимиз биринчи бўлим дебютида ҳисобни очишга эришишди. Илк дақиқаларданоқ ташаббусни ўз қўлларига олган футболчиларимиз Азизбек Мамазойитовнинг аниқ зарбасидан кейин олдинга чиқиб олишди. Ушбу вазиятда Ғайрат Жўраев Азизбекка яхшигина имконият яратиб берди ва футболчичимиз деярли дарвозабон билан яккама-якка ҳолатда мўлжалдан адашмади. 34-дақиқада эса Азизбек Мамазойитовнинг ўзи қанотдан олдинга интилиб, ҳимоячиларни алдаб ўтган ҳолда Аҳмад Мамадалиевга гол уриш имкониятини яратиб берди. Келажаги порлоқ футболчи деб баҳоланаётган Мамадалиевга яқин масофадан дарвозани нишонга олиш қийинчилик туғдирмади. Майдон эгалари ҳисобни ўзгартириш учун бир неча бор уриниб кўришган бўлсада танаффусга қадар икки тўп фарқидаги устунлик сақланиб қолди.
Танаффусдан кейин мезбонлар кўпроқ ҳужум ташкил этишга уриниб кўришган бўлсада, ёшларимиз ҳимоя қўрғонини ёриб ўтишда бир қатор қийинчиликларга дуч келишгани сабабли гол уришни уддасидан чиқишди. Кам сонли вазиятларда эса “Обод” футболчиларининг зарбаларига аниқлик етишмаганлиги ҳам ҳисобни ўзгаришига имкон бермади. Ўз навбатида футболчиларимиз ҳам бир неча имкониятлардан самарали тарзда фойдалана олишмади. Учрашув якунланиши арафасида эса Азизбек Турғунбоев қанотдан ҳимоячиларни ортда қолдириб, Хусан Ғаниевга гол уриш имкониятини яратиб берди. Захирадан майдонга тушган футболчимиз ҳисобни йирик кўриниш олишини таъминлади. Ушбу ғалабадан кейин очколари сонини 37 тага етказиб олган “Навбаҳор” ёшлари мусобақа жадвалида учинчи ўринга кўтарилиб олди.
“Обод” – “Навбаҳор” – 0:3 (0:2). 15 сентябрь. Тошкент. “Обод” ўйингоҳи. 56  томошабин.
Ҳакамлар: А.Нажафалиев - 8,4, Н.Афиногенов - 8,2, С.Абдураҳмонов - 8,3, А.Шукруллаев - 9.
Назоратчи – Ш.Жумаев.
“Обод”: 1. У. Ёрбеков, 27. Х. Абдуалимов, 29. Ш. Мажидов (47. Д. Насриддинов, 51), 33. З. Маҳкамов, 36. У.Матмусаев, 37. Ш. Муротов, 38. Ж. Қаҳрамонов (42. Б. Абдунабиев, 65), 40. И. Исмоилов, 46. И. Сиддиқжанов, 48. Д. Жўрабоев (45. М. Қосимов, 65), 49. О. Пардабаев (30. И. Жасурхўжа, 80).
“Навбаҳор”: 1. М. Маматхонов, 2. А. Мамазойитов (15. Ж. Олимжонов, 46), 4. Б.Шарофиддинов (14. Б. Турсунов, 79), 5. Ҳ. Юнусов, 8. Б. Раҳимов, 9. И. Бойдедаев (7. Х. Ғаниев, 61), 11. А. Мамадалиев (6. А. Холдоров, 75), 17. А. Турғунбоев (72. И. Исмаилов, 87), 18. Ғ. Каримов, 19. Ш. Аббосов (10. И. Алибоев, 56)), 20. Ғ. Жўраев.
Голлар: А. Мамазойитов (6), А. Мамадалиев (34), Х. Ғаниев (86).
Огоҳлантиришлар: И. Сиддиқжанов (21), Ш. Муротов (32), Д. Насриддинов (60) - Ғ. Каримов (68), И. Алибоев (75).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

15

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Бунёдкор

15

5

21

8. Машъал

15

5

20

9. Металлург

15

6

20

10. Қизилқум

15

5

20

11. Динамо

15

4

19

12. Навбахор

15

4

19

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ