pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Навбаҳор” – “Олмалиқ”: Учрашувдан сўнг
09.09.2016 21:20

Учрашувдан кейин дастлаб “Олмалиқ” жамоаси бош мураббийи Игорь Шквирин ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди: - Ўйин ҳақида нима ҳам дейиш мумкин. Биринчи бўлимдан кейин икки тўп фарқи билан олдинда бораётиб, уч дақиқа оралиғида иккита тўп ўтказиб юбориб, яна бир бор гол уришга эришдик. Кейин эса керак бўлмаган қизил карточка. Шунга қарамай дурангни сақлаб қола олдик. Қайд этилган дуранг натижа кимга қанақа бўлди. “Навбаҳор” жамоасини иккинчи бўлим бошларида фаолликни оширгани сезилди. Ана шундай бўлиши ҳақида йигитларни огоҳлантирдик. Қисқа вақт оралиғида иккита гол ўтказиб юборган эканмиз, уларга буни тўғри тушунтира олмабмиз. Бугунги натижадан умуман қониқмадим. Икки тўп фарқи билан олдинда бораётиб, қарши ҳужумлардан самарали фойдалана олмадик. Қолаверса, ўйин охирларида яхшигина имкониятни голга айлантира олганимизда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин бўларди. Фақатгина камчиликда қолган бўлсакда, дурангни сақлаб қола олганимиздан қониқиш ҳосил қилдим.
“Навбаҳор” жамоаси бош менеджери Равшан Бозоровнинг учрашув ҳақидаги фикрлари қуйидагича бўлди: - Учрашув давомида йигитларда хаёжон сезилди. Умуман олганда ўйин тенг бўлди дейиш мумкин. Устунлик гоҳ, меҳмонларда гоҳ бизда бўлди. Рақиб ташаббусга эришган вазиятларда иккита тўп ўтказиб юбордик. Шундан кейин вазиятни ўнглашга эришиб, дурангни таъминлашга эришишди. Шундан кейин учинчи тўпни ўтказиб юборган бўлсакда, йигитлар ирода кўрсатиб, дурангни таъминлай олишди. Гарчи дуранг натижа бизни қониҳтирмасада, воқеалар ривожини бу тарзда давом этишидан келиб чиққан ҳолда фикр юритадиган бўлсак, дуранг ғалабага тенг бўлди. Биринчи бўлимда футболчиларимиз хато қилишдан чўчиб, хаёжонланишди. Шу сабабли рақиб икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олганди. Танаффусда айрим ўзгаришларни амалга ошириш орқали вазиятни ўнглашга эришдик.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Насаф

21

12

38

3

Пахтакор

21

11

38

4

Бухоро

22

11

38

5

Бунёдкор

22

10

38

6

Машъал

21

9

34

7

Қўқон-1912

22

9

34

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

20

8

31

10

Металлург

22

9

29

11

Қизилқум

21

6

26

12

Сўғдиёна

21

6

23

13

Динамо

22

5

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

22

2

14

16

Обод

22

2

9


 

Олий лига-2017

29/09 "Обод" - "Локомотив"

30/09 "Бунёдкор" - "Машъал"

30/09 "Бухоро" - "Металлург"

30/09 "Қўқон-1912" - "Шўртан"

30/09 "Сўғдиёна" - "Динамо"

30/09 "Олмалиқ" - "Нефтчи"

30/09 "Насаф" - "Қизилқум"

01/10 "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ