pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Иродали дуранг
09.09.2016 20:57

Бугун Олий лига 21- тур ўйинлари доирасида “Навбаҳор” ўз майдонида “Олмалиқ” жамоасини қабул қилди. Жанговор кечган ўйин дуранг билан якунланди.
Биринчи бўлимни “навбаҳорчилар” аслида фаол бошлашганди. Аммо, “Олмалиқ” тезкор гол уришга муваффақ бўлди. Хуршид Мухторов учрашувда ҳисобни очишга эришди. Вазиятни ўнглаш мақсадида футболчиларимиз узоқ масофалардан зарбалар йўллашди. Хусусан Дилшод Жабборов ва Дорджи Сангаджиев икки маротабадан Ортиқов қўриқлаётган дарвозани нишонга олишга уриниб кўришган бўлсада, омад “лочинлар”дан юз ўгираверди. Аксинча Шквирин шогирдлари 27- дақиқага келиб иккинчи голни уришни уддалашди. Муҳаммад Исаев чамаси 25 метрлардан чиройли тарзда Парванов дарвозасини ишғол қилди - 0:2. Биринчи бўлим охиригача ҳар икки жамоа вакилларида гол уриш учун қулай вазиятлар юзага келди, лекин ҳисобни ўзгартириш танаффусга қадар ҳеч бир жамоага насиб этмади.
Футболчиларимиз иккинчи бўлимни ҳужумкор руҳда бошлашди. Натижада қисқа вақт ичида ҳисоб тенглашди. Аввалига Абдумалик Абдуллаев Аъзам Алиевнинг ошириб берган тўпини эгаллаб олган ҳолда икки ҳимоячи қуршовида бўлишига қарамай жарима майдончасига ёриб кириб аниқ зарба йўллади. Орадан бир дақиқа ўтгач Дорджи Сангаджиевнинг чап қанотдан узатиб берган тўпини Ислом Исоқжонов кучли зарба билан “Олмалиқ” дарвозасига йўллаб ҳисобни тенглаштирди. Вакилларимизнинг қувончлари узоққа чўзилмади. Чап қанотдан олдинга интилган олмалиқликлар учинчи голни уришга эришишди. Жарима майдончасининг қарама-қарши томонида ёлғиз қолдирилган Арслонмурод Омоновга Парванов дарвозасини нишонга олиш қийинчилик туғдирмади. Омоновнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини билан “ўпишган” ҳолда тўрдан жой олди – 2:3.
Иккинчи бўлимни фаол тарзда ўтказган футболчиларимиз учинчи голдан кейин тушкунликка тушмасдан олдинга интилишда давом этишди. Натижада 72-дақиқага келиб ҳисоб яна тенглашди. Вакилларимиз бурчак тўпни амалга оширишгач, рақиб ҳимоячилари тўпни қайтаришга эришишди. Тўпга эга чиққан Алишер Маҳмудов 23 метрлардан кучли зарба йўллаб ўйингоҳни ларзага келтирди. Учрашувнинг қолган вақти давомида ҳам гол уриш учун ҳар икки жамоада ҳам имкониятлар бўлди. Аммо, ҳеч бир футболчига 3:3 ҳисобидаги дурангни ўзгартириш насиб этмади. Танаффусга қадар икки тўп фарқи билан ортда бораётган футболчиларимиз ўз иродаларини намойиш этиб, иродали дурангни қайд эта олишди.

«Навбаҳор» -  «Олмалиқ» - 3:3 (0:2). 9 сентябрь. Наманган. «Марказий» ўйингоҳ. 3241 томошабин.
Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Бобир Қодиров, Абдураҳмон Қўлдошев, Аҳрол Рисқуллаев.
Назоратчи - Алишер Абдуллаев.
ПФЛ вакили – Роман Черников.
«Навбаҳор»: 34. Артур Парванов, 7. Акрам Баҳритдинов, 9. Дилшод Жабборов, 10. Алишер Маҳмудов, 19. Владислав Алексин (50. Абдумалик Абдуллаев, 31), 21. Аъзам Алиев (35. Билол Шарофиддинов, 89), 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 27. Мурод Тўйчибоев, 28. Исломбек Исоқжонов, 33. Тоҳир Шамситдинов, 63. Дорджи Сангаджиев (99. Руслан Вагапов, 69).
«Олмалиқ»: 87. Акмал Ортиқов, 3. Саидкомил Акбаров, 5. Евгений Гоголь, 7. Арслонмурод Омонов (13. Отабек Валижонов, 90+4), 9. Мўйдин Мамазулумов (77. Диёр Туропов, 65), 11. Зоҳир Пиримов, 17. Муҳаммад Исаев, 19. Ислом Иномов, 55. Ҳасан Асқаров, 94. Хуршид Мухторов, 99. Шоҳназар Норбеков (14. Дониёр Исмоилов, 66).
Голлар: А. Абдуллаев (47), И. Исоқжонов (49), А. Маҳмудов (72) - Х. Мухторов (7), М. Исаев (28), А. Омонов (50).
Огоҳлантиришлар: Қ. Маҳаммаджонов (68) - Ҳ. Асқаров (52), И. Иномов (85).
Четлатиш: Ҳ. Асқаров (55, иккинчи огоҳлантириш).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ